Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№47, 08.11.2012

ТАЪРИФ

ОНА КЎЗЛАРИ - МЎЪЖИЗАДИР

Унинг кўзлари болакай каби беғубор, қалби ҳам худди шундай - содда. Дилбандининг дийдорини қўмсайди ҳар лаҳза, ҳар он иқболини тилайди. Беминнат ва чексиз меҳр беради у кўзлар! Ана шу кўзлар ўз ниҳолини тўғри ва тик ўсаётганини, камолга интилаётганини кўриб турса кифоя, энг бахтли инсон, деб билади ўзини.

Мусаффо осмондаги чароғон юлдузга айланади онаизор кўзлари. Аммо бунинг аксини кўрса борми, бундан ортиқ мусибат йўқ унинг учун. Гўё қора булут қоплаган осмонга, уммоннинг зулмат гирдобига айланади у нигоҳлар. Ёмон кўздан, ёмонликдан асрагувчи кўзмунчоққа айланади у кўзлар!

Қаранг-а, мунис оналарнинг кўзлари нақадар сеҳрли, нақадар кучли! Аллоҳ она кўзларини мўъжизакор қилиб яратган.

Азизлар, волидаларимизнинг кўзларини йўлга қаратмайлик. Уларнинг кўзи фарзанд бахтини кўриб чарақлаб, порлаб турсин. Ўзининг эмас, фарзандининг иқболидан, дейишимиз бежиз эмас. Боиси, фарзанд камоли - она орзуси, унинг беҳисоб қувончидир.

Ҳеч бир фарзанд бу кўзларни йиғлатмасин - ундан ёш томишига сабабчи бўлмасин. Мунис онаизорларни ранжитиб катта хатога йўл қўймасин.

Онажоним, юрагингиз туб-тубидан кўзларингиз кулиб турсин!

Дилоромой ИСМАНОВА,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди