№48, 15.11.2012
СЕМИНАР ВА ВЕБ-САЙТ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
Маълумкм, айни кунларда республикамиз туман ва шаҳарларида хотин-қизлар қўмиталарининг ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилмоқда, вилоят ва республика конференцияларига тайёргарлик ишлари бормоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ана шу жараёнларни ОАВ орқали кенгроқ ёритиш ҳамда тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида хотин-қизлар қўмиталари муассислигидаги ҳамда улар билан бевосита ҳамкорликда нашр этилаётган газета ва журналлар муҳаррирлари учун Тошкент шаҳрида семинар ташкил этди.
Семинарда хотин-қизлар қўмитасининг мақсад ва вазифалари, тизимда ўтказилаётган ҳисобот-сайлов конференциялари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Семинар доирасида қўмитанинг янги кўринишдаги веб-сайти тақдимоти ҳам ўтказилди.
Ф. УСМОНОВА.
|