Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№48, 15.11.2012

ЮКСАК ЭЪТИРОФ СОҲИБАСИ

Ҳаётда шундай инсонлар борки, уларнинг умр йўлига назар солсанг, ҳавасинг келади. Бутун умрини фарзандлар тарбиясига, уларнинг етук инсон бўлиб камол топишига, шогирдларининг униб-ўсишига бағишлайди. Шарафли ва масъулиятли касб эгаси сифатида ўз ишининг фидойиси деган юксак мақомига эришиб, эл-юрт ҳурмат-эътиборини топади. Зеро, бундай юксак эътироф барчага ҳам насиб этавермайди.

Қўрғонтепа туманидаги 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мусиқа ўқитувчиси Замирахон Комилова ўзининг ибратли ҳаёти ва фаолияти билан ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлган замондошларимиздан биридир. Кўринишидан содда, камтар бу аёл билан суҳбатлашган киши энг аввало, уни ўз ишининг етук мутахассиси, қолаверса, юксак инсоний фазилатлар соҳибаси эканлигига ишонч ҳосил қилади.

Мактабда ўқиб юрган пайтларидаёқ Замирахоннинг санъатга, мусиқага қизиқиши баланд эди. Устози Шаҳобиддин Сулаймоновдан дутор чалишнинг илк сабоқларини олади. Мусиқанинг сир-асрорларини қунт билан ўрганади. У тумандаги 11-ўрта мактабни тамомлагач, Андижон санъат билим юртида таҳсил олди. Билим юртини муваффақиятли тамомлаб, Қўрғонтепадаги 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ёш мутахассис сифатида иш бошлайди. Мана шунга ҳам қарийиб 24 йил бўлибди. Бу давр ичида у кўп ўқиди, ўрганди, тажриба орттирди, малакали мутахассис сифатида шаклланди.

- Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг таълимга бўлган эътибор тубдан ўзгарди, - дейди биз билан суҳбатда қаҳрамонимиз, олий тоифали ўқитувчи Замирахон Комилова. - Айниқса, мусиқа ва санъат мактабларига кўрсатилаётган эътибор бизни беҳад қувонтирмоқда.

Дарҳақиқат, вилоятимизда 2009-2011 йилларда қатор туман ва шаҳарларда барча қулайликларга эга бўлган болалар мусиқа ва санъат мактаблари янги қурилди, мавжуд бинолар реконструкция қилиниб, қўшимча бинолар билан таъминланди. Умуман, қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун кейинги уч йилда 14 млрд. 131 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

- Айни кунда 160 нафардан зиёд болалар тарбияланаётган мактабимизга янги бино қурилиши биз учун катта қулайликлар яратди, - дейди Замирахон. - Айниқса, дарсларнинг зарур мусиқа асбоблари билан жиҳозланган кенг, ёруғ хоналарда ўтказилиши таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, мусиқий таълим сифатининг ортиши натижасида турли танловларда ғолиб бўлаёттган болалар ҳам ортиб бормоқда.

Шу ўринда З. Комилова раҳбарлик қилаётган дуторчи қизлар дастаси Муҳитдин қори Ёқубов номли кўрик-танловнинг вилоят босқичи совриндори, "Янги авлод" танловининг республика босқичида биринчи ўринга сазовор бўлганлигини эътироф этиш жоиз.

Ҳа, Замирахон Комилованинг шогирдлари эришган бундай ютуқлар ҳақида яна кўп гапириш мумкин. Эришилаётган бу каби натижалар бежиз эмас, албатта. У дарс жараёнларида илғор педагогик технологиялардан, турли интерфаол усуллардан самарали фойдаланади. Ўқувчиларда фан сабоқларини пухта эгаллашга бўлган қизиқиш, интилишни уйғота олади.

"Эзгу мақсад йўлида изланиб, интилиб яшаш керак" деган ҳикмат Замирахон Комилованинг ҳаётий шиорига айланган. Шу боис ҳам у нафақат ўз ишининг етук билимдони, моҳир педагог балки, ёш авлод тарбияси йўлида фидойи, ўзининг меҳнатсеварлиги, ташаббускор ва интилувчанлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги билан ҳамкасблари, кенг жамоатчилик орасида ҳурмат-эътибор қозона олди.

Фаолиятидаги эришган ютуқлари, самарали меҳнатлари ҳисобга олиниб, мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллик байрами арафасида З. Комилова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди. Бу фидойи ўқитувчининг меҳнатларига берилган муносиб рағбат бўлди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда "Шуҳрат" медали соҳибаси З. Комилова

синглиси билан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди