Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№48, 15.11.2012

ҚАТРА

МУНОФИҚ

Шундай одамлар бўладики, ширин тили билан Сизни эритиб юборади. Гапларида бирор бир сохталикни сезмайсиз. Ёлғон билан рост, сурат билан сийрат ўртасида адашиб кетасиз. Беихтиёр, унинг сўзларига ишонасиз. Уни ёмонотлиқ қилганлардан ранжийсиз. У ҳурматга муносиб инсон эканлигини таъкидлайсиз.

Аммо...

Вақт ўтиб, у кимлигини сездирмайгина ошкор қила бошлайди. Сизга муносабати ўзгаради. Йўқ жойдаги айблар билан кўнглингизга озор беради. Кўзларингизга қараб, ёлғон сўзлайди. Кўнглидаги ғаламислик шубҳагаайланади. Сўнг... Шубҳасига ўзи ҳам ишона бошлайди. Ва наздида шубҳа ҳақиқатга айланади. Ўзи қандай бўлса, кўзига шундай кўринасиз.

Кейин эса... Бошқаларни ҳам ўзи кашф этган "ҳақиқат"га ишонтиришга уринади. Шунақанги оҳангда гапирадики, уни тинглаган одам чиппа-чин ишонади. Энг ачинарлиси, баъзи кимсалар Сизга унинг кўзлари билан қарай бошлашади.

"Наҳотки?" дейди эшитганлар. Сиз эса на боши, на охири бор айб исканжасида қовурилаверасиз. Унинг ўзидан эса "Сен ўзинг кимсан?" деб сўрагувчи топилмайди. У эса ўз қобиғи атрофида айланаверади. Ҳеч бир кимсани ўзига дўст тутолмайди.

У шундай инсонки...

ЗУМРАДХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди