№49, 22.11.2012 ИШЧИ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА
Жалақудуқлик тадбиркор Аҳмадилло Позилов ўз маблағи ҳамда "Микроредитбанк"дан олинган кредит эвазига туман марказининг Қадақсин маҳалласида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган цехни ишга туширди. Бунинг натижасида тўртта иш ўрни яратилди.
Айни пайтда цехда буюртма асосида ҳамда ички бозор учун беш турдаги ширинлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёрланаётган маҳсулот хуштаъмлиги, сифатлилиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Шунингдек, ёш тадбиркор Наргиза Жиянова ҳам 3 миллион 145 минг сўм имтиёзли кредит олиб, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кичик цехни ишга туширди. Натижада беш нафар қизлар доимий иш ўринларига эга бўлдилар.
Умиджон МАМАРАСУЛОВ.
|