Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№49, 22.11.2012

КАСБ-ҲУНАРЛИ ҚИЗ ҲАЁТДА ҚОҚИЛМАЙДИ

Ирода АБДУНАЗАРОВА - вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфида 12 та академик лицей, 117 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатади. Уларда 4987 нафар хотин-қизлар меҳнат қилади, таҳсил олаётган талаба қизлар эса 81 минг 394 нафарни ташкил этади.

Қўмитамизнинг асосий вазифаси тасарруфимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари билан ҳамкорликда тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, таълим олаётган ёшларнинг пухта билим олишлари, ўзлари қизиққан касблар бўйича зарур малакага эга бўлишлари, ўқишдан бўш пайтларини мазмунли ўтказишлари, шунингдек, уларнинг юксак маънавиятли, салоҳиятли ва фаол ёшлар бўлиб ўсишларига амалий ёрдам кўрсатишдир.

Билим масканларида ўтказиладиган суҳбатлар, танловлар, тарғибот-ташвиқот ишлари катта аҳамиятга молик. Шуни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи ва мураббийларнинг таълим-тарбия борасидаги ишларини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг билимини чуқурлаштириш, пухта касб-ҳунар эгаллашлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта никоҳларнинг олдини олиш билан боғлиқ қатор тадбирлар ўтказилмоқдаки, булар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Мисол учун Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги, Андижон банк, Қўрғонтепа тиббиёт ҳамда педагогика ижтимоий-иқтисодиёт, Пахтаобод педагогика ҳамда енгил саноат касб-ҳунар коллежларида "Билим - менинг келажагим" мавзусида суҳбатлар ўтказилган бўлса, Андижон тиббиёт, Бўз педагогика, Шаҳрихон агросаноат, Хонобод сервис ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежи, Избоскан сервис касб-ҳунар коллежларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги ишлар бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шу билан бир қаторда туман ва шаҳар ФХДЁ бўлимлари билан ҳамкорликда бир қатор лицей ва касб-ҳунар коллежларида "Оила - муқаддас даргоҳ", "Талабалик олтин даврим", "Қизиққанга маслаҳат" каби давра суҳбатлари ташкил этилди.

Боланинг тарбияси нафақат ўқитувчи-мураббийларга, аввало, оиласидаги муҳитга, ота-онасига ҳам боғлиқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилари, ИИБ профилактика инпекторлари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалик, Асака иқтисодиёт, Андижон миллий ҳунармандчилик, Булоқбоши педагогика ижтимоий-иқтисодиёт, Қўрғонтепа тадбиркорлик ва бизнес касб-ҳунар коллежларида "Фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг ҳамда атрофдагиларнинг ўрни" мавзуида учрашувлар ташкил этилди.

Таълим муассасаларимизда умумхалқ байрамларига бағишланган тадбирлар ҳам доимий равишда ўтказиб борилади. Мисол учун бу йил 8 март- Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тасарруфимиздаги қатор коллежларда "Нафосат маликалари", "Муқаддас аёл", "Балли қизлар", "Биз учун мўътабарсиз, азиз аёллар" номли кўрик-танловлар ўтказилди. Хотира ва қадрлаш кунлари эса таълим муассасаларида уруш ветеранлари ва фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилди. "Соғ-лом авлод учун" жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ва "Сизлар ҳамиша ардоғимиздасиз" деб номланган мазкур учрашувлар ўқувчилар шуурида меҳнат ва унинг қадр-қиммати тўғрисидаги тушунчаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўқувчилар билим масканларида нафақат билим оладилар, балки бирор ҳунарни ҳам мукаммал ўрганадилар, албатта. "Касбим менинг - фахрим менинг", "Биз амалиётга тайёрмизми?" сингари тадбирлар эса уларнинг ўз касб-ҳунарларини янада пухта эгаллашлари учун кўмак берди. Бир сўз билан айтганда, касб-ҳунар, айниқса, қизларимиз учун жуда муҳимдир. Касб-ҳунарли қизлар ҳаётда асло қоқилмайдилар.

Тасарруфимиздаги бир қатор коллеж ва академик лицейлар бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари фаолиятини алоҳида эътироф этиш жоиз. Айниқса, Марҳабо Болтабоева, Гулнора Мирзақобулова, Наргиза Қобулова, Дилбархон Қосимова сингари бошланғич ташкилотларимиз раҳбарлари тиниб-тинчимас ходимларимиздан ҳисобланади. Улар ўзларининг фаоллиги билан кўпчиликка ибрат бўлмоқдалар.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ёшларимиз келажакда ҳар жиҳатдан етук, билим ва салоҳиятга эга, эл-юрт равнақи учун хизмат қиладиган инсонлар бўлиб камол топишлари учун бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди