Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№49, 22.11.2012

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ МУҲИМ ВАЗИФА

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоятимизда 62780 та янги иш ўринлари яратилди. Шундан 32645 тасини хотин-қизлар банд этди.

"Мустаҳкам оила" йили давлат дастури доирасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда. Шу боис ҳам мазкур йўналишда белгиланган режа 104 фоизга бажарилди. Яратилган янги иш ўринларининг аксарияти хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган корхоналарни ишга тушириш, оилавий бизнесни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига ҳам кўплаб опа-сингилларимиз доимий иш ўрнига эга бўлдилар.

Ўтган тўққиз ой давомида туман, шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, прокуратура, ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда вилоят бўйича 94 марта бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди. Ташкил этилган ярмаркаларда 22578 нафар ҳамюртларимиз ишга жойлашган бўлса, улардан 11189 нафарини хотин-қизлар ташкил этди.

2010-2011 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ўқувчиларни ишга жойлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фаолиятимизда айниқса, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорлик ижобий натижалар бермоқда. Нафақат уларни ишга жойлаштириш, балки ёш қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, муайян касбни танлашларига кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва малакаларини ошириш борасида ўтказилаётган семинарлар, мулоқот ва давра суҳбатлар ҳам фойдали бўлмоқда.

Келгусида ана шу каби ишлар кўламини кенгайтириш, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликни кучайтириш ва шу орқали опа-сингилларимиз бандлигини таъминлаш учун зарур барча ишларни олиб борамиз.

Содиқжон

ЮСУФОВ, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси

бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди