№50, 29.11.2012 "ОШУФТА ДИЛ" КИТОБИ ТАҚДИМОТИ
Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида андижонлик шоир Абдуғулом Абдуғанининг "Ошуфта дил" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими ҳамкорлигидаги тадбирда вилоятимизнинг ёзувчи ва шоирлари, адабиёт иҳлосмандлари, ижодкор ёшлар, шунингдек, шоирнинг оила аъзолари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар ижодкорнинг Андижон адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси, ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида олиб бораётган фаолияти ҳақида фикр билдириб, унинг янги китоби ва 60 ёши билан қутладилар.
Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари Хуршидабону Қўчқорова олиб борди. Хонандаларнинг шоир шеърлари билан айтилган қўшиқлари кечага ўзгача файз киритди.
Н. ЮЛДАШЕВА.
|