Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№50, 29.11.2012

2012 ЙИЛ - МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ

ЭЛДА ЭЪЗОЗ ТОПГАН ОИЛА

Улуғнор туманидаги Гулистон қишлоғида эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор қозонган ибратли оила - Жумановлар оиласи яшайди.

Дарҳақиқат, Улуғнорда бу оилага кўплар ҳавас қилади, бу оила ҳақида фақат илиқ фикрларни билдирадилар. Чунки оиланинг ҳар бир аъзоси замон билан ҳамнафас яшаётган, фидойи, ўз ишининг етук билимдонлари ҳисобланади. Оила бошлиғи Рустамжон ака узоқ йиллардан буён тумандаги 10-умумтаълим мактабида француз тилидан сабоқ бераётган тажрибали педагогдир. Ўзининг билимдонлиги, ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги фидойилиги билан нафақат ҳамкасблари, балки кенг жамоатчилик ҳурматини қозонган инсондир.

Оила бекаси Замирахон опа эса қарийиб 25 йилдан буён қишлоқдаги 9-мактабгача таълим муассасасида мудира бўлиб меҳнат қилади. Айни кунда 60 нафарга яқин болажонлар тарбияланаётган ушбу боғча тумандаги энг илғор боғчалардан бири саналади. Боғчада барча шарт-шароитлар яритилган. Айниқса, қишни кўнгилдагидек ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилганлиги алоҳида эътиборга молик. Мудира опа раҳбарлигидаги жамоада фаолият кўрсатаётган 16 нафар ходимларнинг барчаси ўз ишини яхши биладиган, болажонлар билан тиллашиб, уларнинг кўнглига йўл топа оладиган мутахассислардир. Турли-туман қизиқарли ўйинлар, машғулотлар орқали кичкинтойлар мактабга тайёрлаб борилмоқда.

Рустамжон ака ва Замирахон опа кўплар ҳавас қилса арзийдиган ҳаёт йўлини босиб ўтдилар, уч нафар фарзандни тарбиялаб ўстирдилар. Уччаласи ҳам одоб-ахлоқли, ҳаётда ўз ўрнини топган, ота-онасига раҳмат келтирадиган комил инсонлар бўлиб улғайдилар. Бу бежиз эмас, албатта, чунки оилада фарзанд тар-биясига алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, кенжа фарзандлари Гулёрабегим ўзининг интилувчанлиги, ўзи ўрганган чеварлик, зардўзлик ҳунарини санъат даражасига кўтара олганлиги билан ажралиб туради.

- Чеварликнинг илк сабоғини раҳматли бувижоним Мунаввархон аядан ўрганганман, - дейди Гулёрабегим. - Кейинчалик коллежда, турли ўқув марказларида таҳсил олиш жараёнида тажриба ва малакамни ошириб бордим. Тайёрлаган ишларимда миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштиришга ҳаракат қилдим.

Ҳа, Гулёрабегим тайёрлаган миллий ва замонавий либослар, зардўзлик буюмлари ўзига хослиги билан кўпчиликнинг эътибор ва эътирофини қозонди. У бир неча бор "Ташаббус" кўрик-танловининг туман босқичида ғолиб бўлиб, вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этди. Айни кунда Гулёрабегим ўз ҳунарини кўплаб қишлоқ ёшларига ўргатиб келмоқда.

Оила - Ватан ичра мўъжаз Ватандир. Ана шу мўъжаз Ватаннинг мустаҳкам, барқарор бўлиши юрт тараққиёти ва барқарорлигини таъминлайди. Шу маънода жамиятимизда юқорида биз тилга олган Жумановлар оиласи каби ибратли оилаларимиз қанчалик кўпайса, турмушимиз фаровон, ҳаётимиз гўзал, Ватанимиз янада обод бўлишига асло шубҳа йўқ.

Мафтуна ИЛЯМИНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди