Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№51, 06.12.2012

(ҚАТРА)

ГУНОҲ

Маҳалламизда Абдували деган одам бор. Гарчи заводда оддий ишчи бўлиб ишласа-да, доим қора кўзойнак тақиб юради. Буни кўпчилик яхши тушунмайди. Баъзилар олифталикка йўяди, баъзилар эса заводдаги иши кўзига таъсир этганлиги ҳақида гапиришади. Аммо ҳақиқат ҳеч кимга аён эмас.

Нима бўлди-ю бир куни бекатда автобус кутиб ўтирсам, худди ўша одам - Абдували ака қўлида тўрхалта билан келиб, бекатдаги ўриндиққа ўтирди. Мен билан бош ирғаб сўрашди. Кўзида эса қора кўзойнак.

Мен гарчи шошиб турган бўлсам-да, унинг нега доим қора кўзойнак тақиб юришининг сабабини сўрамоқчи бўлдим. Тандирдай қиздираётган кунга ишора қилиб гапирдим:

- Офтобдан сақланиш учун кўзойнак тақиш жуда фойдали-да. Ёки иш кўзга зиён етказса...

Абдували ака менинг мақсадимни тушуниб етганди.

- Нега доим қора кўзойнак тақасиз?-дедим таваккал қилиб.

Абдували ака бир оҳ тортдида, жавоб берди:

- Менми? Ростини айтсам, бир пайтлар ғўрлик қилиб кўп гуноҳ ишларни қилганман. Одамларни ранжитганман. Шунинг учун одамларнинг кўзига қарашдан тортиниб, кўзойнак тақаман. Уларга юзма-юз боқишдан уяламан.

Мен ҳар сафар бу одамни кўрганимда шу гапи ёдимга келаверади. Ҳархолда гуноҳини тан олибди-ку, шу ҳам катта гап.

РАЙҲОНА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди