Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№51, 06.12.2012

САНЪАТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

ХАЛҚИМИЗНИНГ БЕТАКРОР РАҚҚОСАСИ

Ўзбек санъати тарихида юртимиз номини дунёга танитган иқтидор эгалари талайгина. Шулардан бири, ўз рақси ва ширали овози билан миллионлаб санъат ихлосмандларини лол қолдирган аёл Тамарахонимдир.

Тамарахоним 1904 йилда Марғилонда, темирйўл ишчиси оиласида дунёга келди. Унинг санъатга қизиқиши болалигиданоқ бошланган. Инқилобдан кейинги йиллари шоир ҳамда драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ўн уч ёшли Тамарахонимдаги "ярқ" этган истеъдодни кўрган . Уни санъат гулшанига етаклаб, энг яқин дўсти Муҳиддин Қори Ёқубов олдига юборган. У эса ёш истеъдод соҳибасига чин дилдан мададкор бўлди. Шунингдек, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, уста Олим Комиловлар сингари халқ санъати алломалари ҳам унга устозлик қилдилар.

Тамарахоним 1929-1930 йиллари Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театрида фаолият кўрсатди. Кўплаб устозлардан сабоқ олди. Булар эса пойтахтга боришига, у ердаги катта саҳналарни забт этишига замин яратди.

Тамарахоним зулмат қаърини ёриб чиқиб, санъат осмонида чарх урган санъаткордир. У санъат соҳасида 60 йилдан ортиқ ҳалол хизмат қилди. Бу йиллар ичида санъаткор бутун дунёга танилди.

Ҳа, Тамарахоним ўз ижодини ўзбек халқ қўшиқлари, рақси билан бошлади. Бой ва ранг-баранг халқ ижодини чуқур ўрганди. Унинг энг яхши намуналарини томошабинларга етказишга астойдил бел боғлади. У ҳамиша рақслар мазмунини бойитишга, уларга жўшқинлик, кўтаринки руҳ бағишлашга ҳаракат қилди. Ана шу йўсинда бирин-кетин "Дилхирож", "Муножот" каби халқ рақсларининг янги кўринишларини, янги ижро услубини яратди.

1936 йили Тамарахоним Ўзбек давлат филармонияси қошида ашула ва рақс ансамбили ташкил этиб, унда ижро этиладиган рақслар жанрини такомиллаштиришга ҳаракат қилди. У энди ўзбек қўшиқларини, рақсларини саҳнада ўз ижодий услубига мослаштириш билан чекланмай, репертуарларни бошқа халқларнинг шунга яқин асарлари ҳисобига бойита бошлади. Ўзбекча, русча, татарча, украинча, бошқирдча рақслар ёнига арманча, уйғурча, тожикча, қозоқча, қирғизча, грузинча, озорбайжонча рақслар қўшилди.

Тамарахоним ўз репертуарини доимий равишда хорижий халқлар рақслари билан бойитиб борди. Шу тарзда мўғулча, афғонча, хиндча, корейсча, японча, арабча, туркча рақслар дунёга келиб, Тамарахоним ижод қирраларининг мазмун ва моҳиятини, байналмилал аҳамиятини янада кучайтиради. Раққоса ўзга халқлар рақсларини эса ўша миллатнинг миллий либосларида ижро этди. 1986 йилгача 500 га яқин рақслар ижро этиши Тамарахоним учун нафақат чинакам ютуқ, балки унинг бетакрор истеъдодининг ёрқин намунасидир.

Норвегиялик мусиқа танқидчиси Турбьери Касфа ёзган эди."Агар чиндан ҳам санъат халқаро тотувликни мустаҳкамласа, унда биринчи бўлиб, Тамарахоним концертини кўрсатиш керак".

Тамарахоним юртимиз фахри, ифтихори. У умри давомида турли миллатларнинг юзлаб рақсларини ижро этиб, юксак истеъдодини намойиш этди. Бу билан жаҳон саҳналарида мислсиз шуҳрат қозониб, Ўзбекистонимиз номини дунёга танитди.

Бугунги кунда машҳур санъаткорнинг халқимизнинг олтин фондида сақланиб, ҳар бир инсонни гўзалликдан баҳраманд бўлишга, турли халқ ва миллатларни дўстликка даъват этувчи рақслари ҳали-ҳали ўз аҳамияти ва қадрини йўқотмаган. Шу боис, элимизнинг ардоқли санъаткори Тамарахоним номини эъзозлаш, унинг ижодини ўрганиш, айниқса, ёш авлод учун жуда муҳимдир.

Олтинбой ҚУВВАТОВ,

театршунос.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди