Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№52, 13.12.2012

МУЛОҲАЗА

КИТОБ - МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

Китоб - инсон маънавияти ва дунёқарашини юксалтирувчи муҳим манбаа ҳисобланади. Китоб ўқиган инсон мулоҳазали, билимли бўлиб, бошқалардан ўзининг дунёқараши ва фикрлаши билан ажралиб туради.

Кўп китоб ўқиган кишининг билим савияси баланд, муомала маданияти юксак, етук инсон сифатида ҳаётда ўз ўрнини топа олади. Бироқ, бугунги ҳаётий кузатишларимиздан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кун сайин китобга, китоб ўқишга бўлган эҳтиёж ва изланиш, айниқса, ёшлар орасида тобора камайиб бормоқда. Бу эса жуда ачинарлидир. Қанчадан-қанча китоблар, китоб жавонлари ва дўконларида шунчаки кўргазма сифатида турибди, холос. Афсуски, бундай ҳолатларга чек қўйишнинг имкони бўлмаяпти. Табиий савол туғилади. Нега шундай? Нима учун китоб ўқимай қўйяпмиз?

Бу саволга жавоб беришдан аввал доимий китоб ўқийдиган юксак маънавиятли шахслар билан китоб ўқимайдиган маънавияти саёз кишилар орасидаги фарқни англаб олсак. Китоб ўқиш ўрнига қимматли вақтини қандайдир бекорчи ҳолатларга , турли кўнгилочар ўйинларга сарфлаётган инсонлар талайгина. Улар ўзининг қолоқ эканликларини фикрлашида ҳам, ўзини тутишида ҳам намоён этиб қўйишади.

Техника асри даврида яшаяпмиз, кундан-кунга техник воситалар тараққийлашиб, уларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Хусусан, қўл телефонлари, турли интернет сайтларини бунга мисол қилишимиз мумкин. Тўғри, Юртбошимиз ёшларга кўплаб имкониятлар яратиб бермоқда. Чунки миллатимиз шаънини, миллий ғуруримизни юксалтирувчи бу - ёшлар. Шу боис, турли миллат ва элатларнинг ёшлари каби ўзбек фарзандлари ҳам дунё билан мулоқотда бўлиши керак. Бунга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Лекин айрим ёшлар бундай имкониятдан унумли фойдаланиш ўрнига, турли интернет сайтларидаги кўнгилочар дастурлар, танишувлар, ёшлар онгини заҳарловчи сайтларга кириб, у ердаги маълумотлар билан танишмоқдалар. Бунинг оқибатида уларнинг дунёқараши бир томонлама бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, умрини китоб ўқиб, маънавиятини юксалтиришига имкон қолдирмаяпти.

Қадимда буюк шоир ва ёзувчиларимиз, олимларимиз китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари оддийгина мойчироқ ёки шам ёруғида китоб мутолала қилганлар. Сўз мулкининг султони, буюк алломамиз Навоий хазратлари 7 ёшида Фариддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёд олганлар. Буюк муҳаддисимиз Буҳорий хазратлари эса 6000дан зиёд хадисни ёд билганлар. Аммо у даврларда бизга яратиб берилаётган кенг имкониятларнинг бир қисми ҳам бўлмаган. Кенг ва ёруғ хоналар, китоб ўқиш учун мўлжалланган кутубхоналар йўқ эди. Бироқ шундай бўлса-да, ўз мақсадлари сари интилиб, юксак маънавият соҳибию соҳибаларига айланишган.

Демак, биз учун берилаётган имкониятдан унумли фойдаланиш ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Тўқликка шўҳлик эса ўзбек миллатининг ёшларига хос фазилат эмас. Аслини олганда, айрим ёшларимиз бундай ло-қайдликдан йироқ. Улар ўзларининг ҳурфикрлиги ва юксак маънавияти билан ажралиб туради. Бироқ ундайлар бармоқ билан санагулик, холос.

Гуруч курмаксиз бўлмагани каби инсонлар орасида ҳам маънавий қашшоқлар талайгина. Бундайларнинг лоқайдликлари натижасида "енгил ҳаёт" ихлосмандлари сафи ортиб бормоқда. Оқибатда эса китобни унутиб қўйишяпти. Маънавиятсиз инсонлар оиласида тарбия топаётган ҳар қандай фарзанд, эртанги кун учун баркамол шахс сифатида улғаймайди.

Шу боис, ҳар бир инсон билимлар калити бўлмиш китоб билан дўст бўлмоғи лозим. Ахир дунёда китобдан кўра яхшироқ дўст, сабрли дардкаш, меҳрибон сирдош ва энг муҳими, ҳақгўй маслакдош йўқ.

Китоб - инсоннинг қалб гав-ҳари бўлмоғи зарур.

Марҳабо АКБАРАЛИЕВА,

Асака педагогика ижтимоий ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи АРМ раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди