Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№52, 13.12.2012

ЯНГИ КИТОБ

"ЮРАГИМДА ШЕЪРИМ ЯШАЙДИ"

Мастурахон Насирдинованинг номи ижодкор сифатида мухлисларга яхши таниш бўлиб қолди. Унинг ижод намуналари Марҳамат туманидаги "Оқ олтин", шунингдек, "Иқбол", "Холис" газеталарида тез-тез чоп этилмоқда.

Яқинда М.Насирдинованинг "Юрагимда шеърим яшайди" деб номланган илк тўплами "Муаллифнинг биринчи китоби" рукни остида "Андижон-нашриёт-матбаа" МЧЖда чоп этилди.

Китобдан муаллифнинг дил кечинмалари асосида ёзилган шеърлари, шунингдек, юртимиздаги айрим оилаларнинг турмуш тарзи акс этган ҳаётий ҳикоялари, қатралари ўрин олган. Унинг шеър ва ҳикоялари инсонийликни улуғлаш, муҳаббат ва ҳиёнат, ҳалоллик, ота-онани қадрлаш каби ғояларни ўз ичига олади. "Қизим уйга йиғлаб келди", "Келин топдим", "Қудалар можароси", "Мусофирни излаб келинг", "Ўзим битта онаман" каби шеърлари ҳамда "Қўшнининг дили оғримасин", "Етимнинг дуоси", "Қизим, сенга айтаман", "Қайнонанинг қарғиши" каби ҳикоялари шулар жумласидандир.

Китобда қирққа яқин шеърлари жамланган бўлиб, булардан ташқари, ўндан ортиқ ҳикоялари ҳам киритилган. Ҳикояларнинг кўпчилиги ҳажман кичик, ҳаётий ва замонавийлиги билан ўқувчини ўзига тортади. Чунки уларда бадиий тўқималар йўқ. Фақат баъзан кўзимиз ўнгида рўй берадиган воқеалар зийрак ва зукко ёзувчи қалами билан ҳикоя тарзида қоғозга туширилганлиги аҳамиятлидир.

Ушбу китоб ўз мухлисларини топади, деган умиддамиз.

Нусрат АБДУСАЛОМ, шоир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди