Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№1, 04.01.2013

Орамиздаги аёллар

Бизнинг мунаввархон опа

Бугунги кунда ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини бойитиш, уларни Ўзбекистонимизнинг билимли ёшлари қилиб тарбиялашда ўқитувчи мураббийларнинг хизматлари катта, албатта. Уларнинг беқиёс хизматларига баҳо берган ҳолда Юртбошимиз ҳам иморатлар ичида энг юксаги, энг буюги, энг шарафлиси табаррук мактаб, деб бежиз таъкидламаган.

Қаҳрамонимиз Мунаввархон Аҳмедова ана шундай табаррук масканда меҳнат қилди. У 1967 йилда Андижон туманидаги 16-ўрта мактабни тамомлаб, вилоят педагог ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш институти қошидаги бошланғич синфлар учун рус тили ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқиди. Шу йилдаёқ ўзи ўқиган мактабда бошланғич синф ўқувчиларига дарс бера бошлади.

1970 йилда Андижон давлат чет тиллар олийгоҳини тамомлаган Мунаввархон Аҳмедова хотин-қизлар қўмитасида фаолият кўрсата бошлади. Узоқ йиллар хотин-қизлар билан ишлаш асносида катта тажриба орттирди, самарали иш олиб борди.

1990 йилда эса М.Аҳмедова вилоят кўп сонли болалар шифохонасида ўқитувчи-тарбиячи бўлиб иш бошлади. Болалар - унинг жону дили. Шунинг учун бўлса керак, у шифо истаб келган болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бор имкониятини ишга солди. Болалар учун турли кўнгил-очар тадбирлар ўтказиш, эртаклар, мультфильмлар кўрсатишни йўлга қўйди. Шунингдек, ватанпарварлик, қаҳрамонлик ва инсонийликни улуғлаш мавзуларидаги суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилди.

- Ҳозирги кунда олтита набирам бор,- дейди қаҳрамонимиз. - Болалар атрофимда бўлса, ўзимни бахтиёр сезаман. Собиқ ўқувчиларим ҳозир турли касб эгалари. Шифокор, мураббий, ҳайдовчи, фермер, хуллас турли соҳа вакилларидир. Мен шогирдларим билан фахрланаман. Дарҳақиқат, менинг педагогик соҳадаги меҳнатларим муносиб тақдирланди. 1992 йилда "Халқ маорифи аълочиси" деган юксак номга сазовор бўлдим.

Мендек оддий бир ўқитувчи меҳнати эътирофи мустақиллигимизнинг шарофати, десам адашмаган бўламан. Ҳатто, бир пайтлар таъқиб этилган диний билимлар олишга ҳам кенг йўл очилди.

Мунаввархон Аҳмедова ўзини илк бора мактабга етаклаб борган отаси Муҳаммаджон акани биринчи устозим, деб ҳисоблайди.

- Менга илм берган устозларим Маҳпиратхон Шокирова, ҳурматли Мухторжон Умархўжаевларни ҳурмат-эҳтиром билан эсга оламан,-дейди мураббий суҳбат чоғида. - Уларнинг билимини, мураббийлик маҳоратини қадрлайман. Улар мени ҳаётнинг ўнқир-чўнқир, сўқмоқ йўлларидан кенг, равон йўлларга олиб чиқдилар. Билим бериб, жамиятга қўшдилар. Бу азиз инсонлардан чексиз миннатдорман.

Тиниб-тинчимас Мунаввархон Аҳмедова айни пайтда Андижон тумани, Ёрбоши қишлоғидаги Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан бири. маҳаллада ўтказилаётган барча маънавий-маърифий тадбирларга ҳудуддаги мактаб ўқувчилари билан ҳамкорликда амалий ёрдам бериб келмоқда.

Биз устоз мураббий М. Аҳмедованинг ишларига ривож тилаб, умри узун ва мазмунли, бахтиёр онларга тўла бўлишини тилаб қоламиз.

Олтинбой ҚУВВАТОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди