Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№1, 04.01.2013

Поклик - жаннатга йўлдир

Президентимиз ташаббуси билан янги йил "Обод турмуш йили" деб элон қилинди. Бу йилни "Мустаҳкам оила йили"нинг мантиқий давоми десак, хато қилмаган бўламиз. Чунки 2012 йилда вилоятимизнинг кўплаб жойларида "Ободлик кўнгилдан бошланади" шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Дарҳақиқат, юрт ободлиги, турмуш фаровонлиги, айниқса, саранжом-саришталик ҳар соҳада ҳам керак. Бу инсоннинг ўзига, пок ниятига боғлиқ. Зеро, ислом дини ҳам поклик устига қурилгандир. Шу боис, ҳар бир мусулмон киши ишини, аввало, покликдан бошлайди. Биринчи навбатда ўз уйини, ҳовлисини, кўчасини, иш жойини покиза тутишга ҳаракат қилади. Покиза жойда эса, албатта, барака бўлади.

Бувиларимиз бир пайтлар "Чиқиндини ариққа супурма", "Сувга тупурма, ёмон бўлади", "Уйдаги ахлатни кўчага чиқариб ташлама" деб қайта-қайта тайинлардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтадилар:"Пок бўлинглар. Зеро, Ислом поклик динидир ва фақат пок кишилар жаннатга кирур".

Яшаётган жойимизнинг пок-лиги, саранжом-саришталиги ўзимизга боғлиқ. Биз нифақат ўз уйимиз, балки яшаб турган кўчамиз, маҳалламиз, ҳаттоки шаҳримиз озодалиги учун ҳам масъулмиз. Ҳеч ким ўз уйининг ифлос бўлишини хоҳламайди. Аммо буни ўз кўчамизга, шаҳримизга раво кўрамиз. Яъни, уйимиздаги ахлатларни кўчаларга-тўғри келган жойга олиб бориб ташлаймиз, шаҳримизнинг ифлосланишига сабабчи бўламиз. Бу ишимиз на инсонийлик, на шариатга тўғри келади. Бу билан биз ўзимизнинг маънавиятсизлигимизни намойиш этиб, куннинг иссиқ ва совуқ кунларида ҳам ўз вақтларини аямай шаҳримиз озодалиги учун жон куйдираётган инсонлар меҳнатига беписандлик билан қарашимизни ошкор қилиб қўямиз.

Инсон покликни, аввало, ўзидан бошлаши лозим. Ўзини ҳақиқий мусулмон ва имонли деб билган ҳар бир одам кўчага ахлат олиб чиқиб ташламаслиги, оила аъзолари, фарзандларига шу тарбияни уқтириши керак. Баҳовуддин Нақшбанд хазратлари кечалари туриб инсон ва ҳайвонларга озор берадиган нарсаларни йиғиштириб юрар экан. Мана шу ишлари учун Аллоҳ таоло ул зотга авлиё-лик мақомини берган бўлса не ажаб.

Абу Барза Асламий (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в)дан "Мени Жаннатга киритадиган ишга буюринг" деб сўраганларида "Одамлар йўлидан озор берувчи нарсаларни олиб ташла" деган эканлар. Қаранг, биз учун оддий холдек туюлган иш бандани жаннатга йўллар экан. Ҳеч бир мусулмон одам бу каби ишларга бепарво бўлмаслиги, шундай савобли ишлардан ўзини олиб қочмаслиги керак. Айниқса, ҳозирда шаҳримиз гўзаллиги, ободонлигига алоҳида эътибор берилаётган бир пайтда бундай савобли ишлардан четда туриш мақбул иш эмас, албатта. Бу каби савобли ишларда фаол иштирок этиш, уни савобли амал деб билиш лозим.

Ривоятларда:"Учта лаънатланувчидан-сув бошига, йўлга ва сояга хожат қилишдан ва ахлат ташлашдан сақланинглар" дейилган. Буни қарангки, бу хунук ишимиз, нафақат одобсизлик, балки лаънатга сабаб бўлувчи жирканч иш экан. Мўмин-мусулмонлар бундан сақланишлари даркор.

Демак, жами яхшиликларнинг дебочаси покликда экан, оиламизга, маҳалла аҳлига, ишда жамоага намуна бўлишимиз фойдадан холи эмас. Шундагина юртимиз обод, саришта, покиза, ҳаётимиз эса фаровон бўлади.

Одилжон ҚОСИМОВ,

Андижон шаҳридаги

"Уйғур" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди