Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№1, 04.01.2013

Новелла

СИЗ, ЎШАСИЗ...

Нодира хизмат юзасидан маълумотларни тайёрлаб, бошқармага йўл олди. Уйида ҳам уни бир талай ишлар кутиб турибди. Лекин йил якунлари тўғрисидаги ҳисоботни топшириб қўйиш ҳам муҳим. Йўқса, гап эшитиб қолиши мумкин.

...Ишқилиб, яхши деб қабул қилсин-да. Яна бошқа ишга тутилмаса бўлгани... шу ўйлар бошида чарх ураркан, бошқармага етиб борганини ҳам билмай қолди.

Катта ойнавандли эшикдан кириб бораркан, ўзига бир зум назар ташлади. Рўмолини тўғрилади. Остидан чиқиб турган сочларини тузатди. Бир зум ўзига эътибор берар экан, ҳаёт ташвишлари юзларига ўз муҳрини босганлигига амин бўлди.

Бошқарма бўлим бошлиғи эшигини очаркан, одатдагидек тўрга назар ташлади. Маънавият бўлими раҳбари ўрнида бошқа-ўрта ёшлардаги, қорачадан келган киши ўтирарди. Хонада ҳеч ким йўқ эди.

- Ассалому алайкум, -дея ҳол-аҳвол сўради. Масъул ходимларни сўраб, уларга ҳисобот топширгани келганлигини айтди.

Рўпарадаги киши унга диққат билан назар солар экан, маълумотларини папкага солиб, қолдиришини айтди.

Нодира иши битаётганидан енгил тортиб, маълумотномани жойлади. Шу тобда тўрда ўтирган киши:

- Яхшимисиз, соғ-саломат юрибсизми? Ҳалиям нафис адабиётдан сабоқ бериб юрибсизми? - деди унга бир қур назар ташлаб.

Ҳудди танишлардек ўзига яқин олиб, ҳол-аҳвол сўраши, унинг кўнглига ажиб бир илиқлик бағишлади.

"Нима бўлса ҳам маънавиятчи-да, муомалага уста" - дея ўйлади Нодира.

- Яхши, раҳмат, ҳаммаси жойида, - деди унга.

- Адашмасам, сиз Тошкентда ўқигансиз, дорилфунунда...

- Ҳа, ўша ерда ўқиганман.

- Қаранг, йиллар ўтишини. Даврлар ўзгараверади. Сиз - қизлар, талабалик пайтингизда роса йигитларга хатлар ёзгансизлар, кечалари ухламай шеърлар битгансизлар. Ёдингиздами, менга атаб мактуб ёзгандингиз...

- Нима?... Кечирасиз. Гапларингизга тушунмадим. Мен ҳеч кимга...

- Ўў, ўзи сиз аёллар шунақасизлар. Қачонлардир қатор-қатор хатлар ёзасизлар-да, вақтлар ўтиб, унутиб юборасизлар.

- Вой, мен... йўқ!

- Ҳа, сиз ўша - Дилбар!

- Дилбар?

- Мен Собирман!

- Кечирасиз, мени кимгадир ўхшатаётгандирсиз.

- Ўзи сизлар шунақасизлар, танишларингизни танимай ҳам қоласизлар...

- ... Узр, мен уйга шошаётгандим, - деди-да, ташқарига йўл олди. Кўз олдида, "сиз ўшасиз"... деган нотаниш кимса қолди.

Нодира йўлида шошиб бораркан, оёқлари чалмашиб кетарди.

- Тавба, - деди ўзига-ўзи. - Агар мен унга мактуб ёзган бўлсам, уни кўрганимда юрагим "жиз" этган бўларди. Ахир, инсоннинг бутун қиёфаси ўзгариши мумкин. Аммо, кўзлар ўзгармайди, алдамайди.

Нодира уйга келиб, овқат қилишга уннади. Гарчанд ўзини чалғитса-да, бояги учрашув хаёлидан кетмасди... У газ мурватини бураб, гугурт чақар экан, сира газни ёқолмади. "Уф" тортди.

Шунда уни кузатиб турган қизи:

- Ойи, газни марказий мурватдан беркитиб кўйгансиз-ку? - деди.

- Вой, эсим қурсин. Ўзи биз аёллар шунақа бўламиз. Кўп нарса ёдимиздан чиқиб қолади.

Раъно Ҳайитбоева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди