Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№2, 10.01.2013

МУҚАДДАС БУРЧ

Мустақиллик йилларидан мамлакатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, эл-юртимизнинг осуда ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир, замонавий қурол-аслаҳа ва техника билан таъминланган, яхши тайёрланган ва ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган Қуролли кучларимиз вужудга келди.

Мамлакатимиз мудофааси ва ҳарбий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Қуролли кучларимиз, миллий армиямиз салоҳиятини оширмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов ўз маърузаларидан бирида шундай таъкидлаган эди: "Бугун тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Ватанимизнинг хавфсизлиги Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда таъминланмоқда, армияда хизмат қилиш Ўзбекистон фуқароси учун нафақат конституциявий бурч, балки нуфузли касблардан бирига, том маънодаги шон-шараф ишига айланиб бормоқда".

Дарҳақиқат, ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, унинг қудратини ва обрў-эътиборини мустаҳкамлаш учун барча чораларни кўриши лозим. Бундан кўзланган асосий мақсад - давлат мустақиллигини, унинг ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.

Қуролли кучларнинг қай даражада мустаҳкамлигини давлат тақдирини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Агар давлатнинг қуролли кучлари заиф бўлса, давлатнинг келажаги ҳақидаги ҳар қандай сўзлар қуруқ ҳаёлдан бошқа нарса бўлмай қолади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг вужудга келишида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори катта роль ўйнади. Ушбу қарорга мувофиқ, собиқ иттифоқ Қуролли кучларининг республикамиз ҳудудида жойлашган барча қисмлари, ҳарбий ўқув юртлари, муассаса ва ташкилотлари ҳамда бошқа ҳарбий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олинди ва улар моддий-техника ҳамда маблағ билан таъминланадиган бўлди.

Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги ўнинчи сессияси мамлакатимиз Қуролли кучларини ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу сессияда Ўзбекистон Республикасининг "Мудофаа тўғрисида"ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги ва "Муқобил хизмат тўғрисида"ги муҳим қонунлар, ҳарбий қасамёднинг янги матни ва қасамёд қилдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қонунчиликда Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Мудофаа вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва бошқармаларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатлари, шунингдек, корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларнинг мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган. Масалан, мудофаа, ҳарбий қурилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш масалаларида қонунларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш Олий Мажлис зиммасига юкланди.

Қуролли Кучларни тўлдириш "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Бу қонунга кўра, ҳарбий хизматга яроқли бўлган ва чақирув куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмиш йигитлар муддатли ҳарбий хизматга чақириладилар. Чақирувга биноан хизматни ўтаётган оддий аскарлар учун ҳарбий хизмат муддати 12 ой (олий маълумотли шахслар учун 9 ой) қилиб белгиланган.

Бу азиз Ватан барчамизники. Зеро, шундай экан, шу муқаддас заминни асраб-авайлашга, ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғимиздек ҳимоя қилишга келажак авлод олдида масъулмиз. Ватан - бу онамиз, опа-синглимиз, ёримиз, фарзандларимиз, оиламиз, маҳалламиз, шу серқуёш ўлкадир.

Демак, мана шу заминни, яъни она Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик, қолаверса, муқаддас бурчидир.

Нодирбек ОТАХОНОВ,

талаба.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди