Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№3, 17.01.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

"- МАҲАЛЛАДА МАЪНАВИЙ МУҲИТ СОҒЛОМ БЎЛСИН"

- ДЕЙДИ МАСЛАҲАТЧИ ЗОҲИДАХОН ОПА АҲМЕДОВА

Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган 6 - сон маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Зоҳидахон опа Аҳмедова маҳаллада ишлаётганига йигирма йилдан зиёд вақт бўлди.

Дастлаб бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси, маҳалла котиби, сўнгра маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2010 йилдан эса маслаҳатчи вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тўрт минг йигирма нафар аҳоли, 954 та хўжалик истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғинида 20 та кўп қаватли уйлар жойлашган. 1050 та оиланинг кўпчилигини ёш оилалар ташкил қилади. Улар билан ишлаш, кўнгилларига йўл топиш, бирини ака , бирини ука, сингил деб уйларига кириб бориш, керакли муаммоларни вақтида хал этишда опа жонкуярлик, куюнчаклик билан ишлайди.

- Ўзим шу маҳаллада яшаётганим учун ҳам каттаю - кичикни яхши танийман. - дейди Зоҳидахон опа биз билан суҳбатда. - Ким қандай шароитда яшаяпти, тирикчилиги нимадан, кимлар билан борди - келди қилади, ҳеч бирини назардан қочирмасликка ҳаракат қиламан. Шундай ибратли қайноналар борки, уларнинг бола тарбиясидаги, рўзғор тутишдаги билимларини китоб қилиб ёзса арзийди. Улардан эшитганимни ёш оилаларга тавсия қиламан. Аслида маслаҳатчиларнинг вазифаси ўзи яшаётган ҳудуд аҳли ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш, тинч - тотувликни таъминлашдан иборатдир.

Маслаҳатчи опа тез - тез хабардор бўлиб туриши керак бўлган оилалар учун ён дафтарча тутишни ҳам унутмаган. Рўйхатнинг бошида эса кам таъминланган ва тарбияси оғир болалари бор оилалар туради. Ишга етиб келгунича уч-тўрт оилага кириб, қайнона - келинлар билан суҳбатлашиб, кўнгил сўраб чиқишга ҳам улгуради. Вояга етмаган ёшлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудда жойлашган 19-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари, маҳалла ёшлари билан турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказиб турилади. Бу албатта, "Оила, мактаб, маҳалла " ҳамкорлигининг яхши йўлга қўйилганидан далолатдир.

Ҳунар ўрганиш истагидаги кўп ёшлар маҳалладаги ҳунарманд усталарга шогирд қилиб берилган. Ёшлар бўш вақтларини беҳуда ўтказмай, "устоз -шогирд" асосида иш ўрганадилар. Тикувчилар Ферузахон Раҳмонова, Барчиной Аҳмедовалар уйда кичкинагина цех очиб, қизларга бичиш-тикиш сирларини, Нигорахон Комилова эса ён- атрофидаги ишсиз хотин-қизларга эркаклар дўпписини тикишни ўргатиб келмоқдалар. Нилуфархон Мажидова тикувчилик бўйича ишчи ўринлари яратган бўлса, эндиликда эса ўқув маркази очиш ниятида.

- Тўйлар ва турли маросимлар қандай ўтказилаяпти?- Зоҳида опани шу хусусда ҳам суҳбатга тортдик.

- Тўй ва турли маросимларимиз бошқа жойларга нисбатан бизда анча кучайиб кетган эди. Маҳалла фаоллари Мастурахон Ёқубова, Манзурахон Убулова, дастурхончиларимиз Саидахон Қосимова, Барнохон Масодиқова, отинойи Хабибахон опа Тожибоева, Эргашхон опа Йўлдошева, 7 кишидан иборат тўй комиссиямиз аъзолари билан биргаликда қилган саъй-ҳаракатларимиз натижасида тўйларни ихчамлаштиришга эришдик.

Ҳа, қаердаки иш намунали ташкил этилган экан, билинг-ки шу жойда ҳамжихатлик. аҳиллик бор. Бамаслаҳат қилинган иш эса ўз самарасини бериши шубҳасиз. Зоҳидахон опа Аҳмедова сингари юрт ичида юрган маслаҳатчи аёлларимизнинг олиб бораётган ишлари кўпчиликка ўрнак бўлаётганлиги бежиз эмас.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди