Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№3, 17.01.2013

ШУКРОНАЛИК - УЛУҒ НЕЪМАТ

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло: "Эй, имон келтирган бандалар, берган неъматларимга шукр қилсаларингиз зиёда қиламан, бордию ношукр бўлсаларингиз уни сизлар учун танг қиламан ва азобим ҳам қаттиқдир", деб марҳамат қилган.

Аллоҳ таоло бандаларига улуғ неъматлар бериб, шукр қилишликка буюради. Бунинг ҳикмати нимада? Аввало, шукр борасида гап кетганда неъматларга рози бўлишлик тушунилади. Масалан, инсон саломатлигига шукр қилиб, унинг ҳаққини ибодат билан адо қилиб юрса, Парвардигорнинг буюрган фарзларини қўлдан келганча бажариб, У қайтарган ишлардан, гуноҳлардан тийиладиган бўлса, у инсон бу неъматга шукр қилган ҳисобланади. Умрининг охиригача оғир хасталикка йўлиқмайди. Ёки бўлмаса бир инсон бой-бадавлат бўлиб, молидан шукрона сифатида закотларини, садақотларини бериб юрса, унинг мол-мулки покланади, сувга чўкмайди, ўтда куймайди. У шукрини адо этганлиги учун бойлиги янада зиёда бўлиб бораверади. Бордию бир банда қўлига киритган бойликларидан хуши кетиб, шу давлатни берган Роббисини унутиб, туғёнга кетиб саломатлигини ҳам ўйламай, яна давлат йиғиш пайида бўлса, Тангри таоло ўзи сақласин, у банда турли ташвишларга, ғам-андуҳларга гирифтор бўлиши мумкин.

Мушоҳада қиладиган бўлсак, Яратган неъматларни берар экан, ўша бандалар саломатлиги ёхуд давлатидан бир умрга ажраб, афсус чекиб қолмасликлари учун доим шукр қилишликка буюради.

Ношукрлик эса бандаларнинг ўзларига қилган зиёнлари бўлади. Яъни, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ўзларига берилган неъматлардан бир умрга ажраб қолиб хасрат-надоматда афсус чекиб қолишликлари мумкин экан. Шукр қилишлик икки хил бўлади, яъни шукри қалбий - қалбдан ҳамда шукри лисоний - тил билан шукр қилишлик. Инсон шукр қилишлик учун эга бўлиб турган барча неъматларга хурсандлик билан рози бўлмоғи, тилнинг шукри эса ёлғон гапирмаслик, ғийбат, шикоят қилмаслик, қулоқнинг шукри эса ғийбатларни эшитмаслик, кўзнинг шукри ношаръий нарсаларга тик боқмаслик, хуллас, мана шунга ўхшаб инсон ўз вужудидаги аъзоларига зиён келтирадиган барча нарсалардан ўзини эҳтиёт қилмоқлиги лозим. Қолаверса, тил билан қилинадиган шукрда ҳам Аллоҳнинг зикрида бўлиш, худа-беҳуда гапларни гапирмаслик жоиздир. Вужуднинг шукри ибодат билан, қалбнинг шукри эса қалбига гумон, иғво, бўхтон сингари ёмон иллатларни келтирмаслик билан бўлади.

Минг афсуски, ҳозирги кунда айрим фуқароларимиз ҳали замондан, ҳали даврондан ёки бўлмаса тўқчилигу баъзида йўқчиликдан шикоят қиладилар. Ахир, ўйлаб кўрмайдиларми бу қилмишларининг нақадар ёмон иллат эканлигини. Бу заминда яшаётган ҳар бир инсон шу азиз Ватанни севиши, юрт равнақи учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Ҳалол меҳнат, борига шукр қилишлик инсонни азиз қилади, унга толе олиб келади, жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим роль ўйнайди. Бежизга Сўфи Оллоёр бобомиз "Қўлинг меҳнатда-ю, дилинг Аллоҳда бўлсин" дея байт битмаган.

Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) эса ўз муборак Ҳадис шарифларида : "Қаноатли киши бой кишидир, сабрли киши имонлидир, чунки имоннинг ярми сабр билан ўлчанади" деганлар. Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам Роббисига шукр қилмоғи, ҳар бир қадамини ўйлаб босмоғи, сўзларини эса фикрлаб гапирмоғи лозим. Аллоҳ таоло шукр қилгувчи бандалари ва сабрлилар билан биргадир.

Парвардигор барчаларимизни Ўзига шукр қилишлигимизни зиёда қилсин.

Ҳожиакбар ЯХЁЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди