№3, 17.01.2013 ТОВУҚ ШЎРВА
Керакли масаллиқлар: 500 гр. янги товуқ гўшти, 2 стакан ўсимлик ёғи, 2 дона бул-ғор ва аччиқ қалампир, 1 стакан ловия, ярим чой қошиқда шакар, ярим боғдан кўк пиёз, петрушка ва бир бош саримсоқпиёз.
Тайёрланиши: Товуқ гўштини тўртбурчак шаклда, пиёзни эса майда қилиб тўғрайсиз ва иккаласини аралаштирасиз. Булғор ва аччиқ қалампирни ҳам майда тўртбурчак шаклида тўғраб, лаганчага соласиз. Кейин тайёр бўлган масаллиқларни қизиб турган қозонда қовуриб, 4 дақиқа давомида қозон қопқоғини ёпиб газни пастлатасиз. Вақт ўтгач, оловни баландлатиб қозонга ловия, шакар ва кўкатларни тўғраб солиб, қовуришни давом эттирасиз. Масаллиқлар қизариб қовурилгандан сўнг 500 мл. сув қуясиз, тузини ростлаб паст оловда 1 соат давомида қайнатасиз.
|