№4, 24.01.2013 САХОВАТПЕША ТАДБИРКОР
Андижон шаҳридаги Ал Бухорий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатаётган ҳунарманд - тадбиркор Отикахон Мирзаева томонидан кичик цех ташкил қилиниб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мазкур цехда маҳаллада истиқомат қилувчи 18 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.
Уста-шогирд йўналиши бўйича иш олиб бораётган ҳунарманд аёл ҳозиргача 50 дан зиёд шогирд тайёрлаб, уларни ҳам тадбиркорликка йўналтирди. Отикахон маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҳам доимо фаол. Айниқса, кам таъминланган оилалардан ёрдамини аямайди.
Бу саҳоватпеша тадбиркордан маҳалла аҳли хурсанд.
Шуҳрат КЕЛДИЕВ.
|