№4, 24.01.2013 КОРХОНА ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ
Ўтган йили Олтинкўл тумани марказидаги собиқ универсал магазин мукаммал таъмирланиб, бинонинг юқори қавати замонавий тўйхонага айлантирилган эди.
Яқинда "Олтинкўл тонги" хусусий корхонаси томонидан мазкур мажмуа таркибида миллий таомлар ошхонаси ҳамда 10 та савдо дўкони фойдаланишга топширилди. Натижада 20 та иш ўрни яратилди.
Ғуломжон ВОСИЛОВ.
|