Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№4, 24.01.2013

ТАЛАБА ТАДҚИҚОТИ

ФАН-ТЕХНИКА ЮТУҚЛАРИ - ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Ахборот асри деб аталаётган давримиз айни кунда шиддат билан ривожланмоқда. Айниқса, инсон ақл-заковатининг маҳсули сифатида илм-фан тараққиёти тобора юксалиб бормоқда.

Инсоният ўзининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илм-фан борасида янада юксак чўққиларни забт этиш учун изланишларни асло тўхтатгани йўқ. Янги-янги илмий кашфиётлар, ихтиролар устида тинимсиз иш олиб бормоқда. Ҳар бир илмий изланиш, тадқиқот, кашфиёт ва янгилик, шубҳасиз, ечимини кутаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга, қайсидир соҳани янада юксалишига хизмат қилади.

Жумладан, дунёнинг аксарият мамлакатларида олимлар томонидан техникани, инновацион технологияларни янада ривожлантириш борасида илмий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада жуда катта ютуқларга эришилдики, миттигина чип, микросхемалардан тортиб, юзлаб киши бажарадиган ишни уддалай оладиган роботларгача яратилганлиги илм-фан тараққиётининг маҳсулидир. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Японияда бир йилда тахминан 35 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инновацион технологиялар ўзлаштирилади.

Техника ва технологияларнинг юксак даражада тараққий этиши асносида нонотехнология деб номланган янги бир йўналиш юзага келди. Мазкур йўналиш ҳар қандай давлатнинг нафақат илмий салоҳиятини оширади, балки иқтисодий жиҳатдан қудратли мамлакатга айлантиради. Шу боис ҳам АҚШ 2004 йилдан бошлаб "Миллий нонотехнологик ташаббуси" деб номланган лойиҳа учун ҳар йили қарийиб 700 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиб келади.

Шу ўринда нонотехнология ўзи нима, маъноси нима эканлигини билиб олишимиз зарур. Ноно аслида юнонча "nonos" сўзидан олинган бўлиб "митти" деган маънони англатади. Нонофизикада бу атама ўлчов бирлигининг олд қўшимчаси бўлиб, миллиондан бирни ифодалайди. Нонотехнология - техника ва технология борасида содир бўлаётган жараёнларнинг қонуниятларини очиб берадиган ва амалиётга татбиқ этиш йўлларини кўрсатиб берувчи янги йўналишдир. Бугунги кунда фан оламида нонотехнология, нономеханика, ноноэлектроника, ноносаноат, умуман, барча соҳалар бўйича мазкур йўналиш шаклланиб, уни янада ривожлантириш борасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур соҳада илк техник воситалар Швейцариянинг IBM компанияси лабораториясида ихтиро қилинган. Нонотехнология биринчи бўлиб япон олими Нарио Тенегучи томонидан янги объект ва йўналиш сифатида фанга киритилган. Юқорида таъкидланганидек, ушбу соҳага ривожланган давлатларда катта сармоялар ажратилмоқда. Илмий манбааларда таъкидланишича, дунё бўйича нонотехнология тараққиёти учун яқин келажакда йилига 9 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши кутилмоқда.

Юртимизда ҳам мазкур йўналишга, унинг ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илмий-тадқиқот ишлари олиб борувчи таълим муассасалари, илмий марказлар илмий салоҳиятини ошириш, олимларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар олиб бормоқда. Бу борада, айниқса, биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, яратиб берилаётган кенг имкониятлар самараси ўлароқ ёш олимлар ҳам ана шу жараёнларда фаол иштирок этиш имконига эга бўлмоқда.

Бир сўз билан айтганда, биз - бугунги ёшлар ана шундай кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, аъло ўқишга, Ўзбекистонимиз равнақи, юртимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз.

Абдуқундуз

ҲАЛИМЖОНОВ,

Андижон машинасозлик институти 1-босқич талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди