Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№4, 24.01.2013

СЎЗ - ТАНЛОВ ҒОЛИБИГА

"АГАР МЕН ДЕПУТАТ БЎЛСАМ..."

Бугунги кунда юртимизда биз ёшларнинг интеллектуал салоҳиятли, маънавий етук, билимли, соғлом ва ватанпарвар бўлиб камол топишимиз масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган. Хусусан, биз ёшлар учун ўқиб, илм олиш, ўз иқтидор ва истеъдодимизни тўлақонли намоён этиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидай, юртимиз келажаги ёшлар қўлида экан, биз ёшлар буни чуқур англаб, ҳар бир жабҳада фаол бўлишга, ўз шижоатимизни, истеъдод ва иқтидоримизни намоён этишга интилишимиз керак. Шу муқаддас Ватан тинчлигини сақлаш, юрт ободлигини таъминлаш ҳар биримизнинг бош мақсадимиз бўлиши лозим.

Шахсан мен ўз фаолиятимни ана шу ақидага амал қилган ҳолда олиб боришга ҳаракат қиляпман. Ўтган йили Андижон давлат университети педагогика факультети психология таълим йўналишини муваффақиятли тугатиб, шу йили университетнинг психология йўналишига имтиёзли асосида магистрликка қабул қилиндим. Университетда фақат билим олиш билан чегараланмасдан ёшлар ўртасида ўтказилган турли хил танлов ва тадбирларда фаол иштирок этаётганлигим келгусидаги фаолиятимда янада катта муваффақиятларни қўлга киритишимга асос бўлмоқда.

Аниқроқ айтадиган бўлсам, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - "Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ўтказилаётган "Парламентда менинг ўрним" лойиҳаси доирасида "Агар мен депутат бўлсам - 2012" республика кўрик-танловида қатнашиб, ғолиб бўлдим.

Кўрик-танловнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси"дан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини уларга етказиш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ёшларнинг ролини кучайтириш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишларига ёшлар билан боғлиқ масалаларни олиб чиқишдан иборат эди.

Танловда республикамизнинг барча вилоятларидан жами 42 нафар мукаммал лойиҳа ва дастурга эга тенгдошларим иштирок этди. Бизлар дастлаб Олий Мажлис сенати ва қонунчилик палатасида бўлиб, Олий Мажлис қонунчилик палатаси ялпи йиғилишининг 2013 йил бюджетини тақсимлашга доир масала таҳлилида иштирок этдик. У ерда депутатларнинг масала юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари, тортишув ва баҳслари, ҳар бир партиянинг илгари сураётган таклиф ва тавсиялари менда катта қизиқиш уйғотди, ўзимни бир зум уларнинг ўрнига қўйиб кўриб, депутатларнинг нақадар масъулиятли вазифани бажараётганликларини ҳис этдим.

Бу мени танловда янада фаол бўлишга ундади. Мен тақдим этган лойиҳа кўпчиликни қизиқтирди. Лекин танлов иштирокчилари орасида энг юқори баллни йиғиш ҳам осон бўлмади. Лойиҳа ва дастуримнинг асосий мақсади ўз-ўзини бошқариш органлари - маҳалла фуқаролар йиғинларининг ваколатларини кенгайтириш, маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича маҳаллалар тасарруфида ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга қаратилган бизнес секторлар ташкил этиш, жамият фаолиятида ўзини дахлдор шахс сифатида ҳис қиладиган кадрларни тайёрлашга қаратилган эди. Ана шу мақсадга эришиш учун реал эксклюзив тизимнинг мукаммал лойиҳа ва дастурини ишлаб чиқишга ҳаракат қилдим.

Муҳтасар қилиб айтганда, танловда менинг лойиҳам ва дастурим юқори баҳоланди. Ушбу эътироф ўқишда, фаолиятимда менга куч-ғайрат ва шижоат бағишлайди, янада фаол бўлишга ундайди. Қолаверса, юртбошимизнинг биз ёшларга кўрсатаётган эътиборига муносиб жавоб қайтаришга, келажакда юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук мутахассис бўлиш учун бор имкониятларимни ишга соламан.

Отабек МУХТОРОВ,

АДУ магистранти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди