Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 24.01.2013

ҚАТРА

УМИД

Санобарнинг онаси қўққисдан оламдан ўтди. Бир амаллаб дафн маросимларини ҳам ўтказишди.

Шундан кейин бир неча ой ўтгач - дадаси Юсуф ака уйга кеч келадиган одат чиқарди. Ким билсин, эҳтимол ёлғиз қолганлиги бунга асосий сабабдир. Ҳеч қаерда ишламаса ҳам "Ишим кўп" деб баҳона қиладиган бўлди. На оиласини, на фарзандини ўйлади. Ичкиликка муккасидан кетди.

Санобар мактабни тугатиб, чеварга шогирд тушган эди. Қўлидан иш келиб қолганди. У буюртмалардан топган пулини "бозор қилар", деб отасига берар, у эса пулларни ароққа сарф қиларди. Шундай кунлар ҳам бўлдики, ҳатто уйида ейишга ҳам нон қолмади.

Санобар бу қийинчиликларнинг барига бардош берар, тунлари ёстиғи кўз ёшларидан жиққа хўл бўларди. Яратгандан эса отасига инсоф тиларди. У онасининг либосларини кўрганида юраги эзилиб кетар, оиладаги бу қийинчиликлардан воқиф бўлган қўшни аёллар Санобарга "Нима бўлганда ҳам отангни ҳурмат қил" деб уқтиришди.

Буни тўғри тушунган қиз чеварлик қилиб оиласини боқарди. Аммо отасининг одати йўқолмади.

Шундай кунларнинг бирида Санобар туш кўрди. Тушида энг гўзал маскан-Жаннатда юрганмиш. Ёнида онаси: қизим қийинчиликларга сабр қил, албатта, ажрини кўрасан, дер эди.

Шу тушдан сўнг Санобарнинг қалбида яхши кунларга илинж уйғонди. Ана шу умид унинг ҳаётига мазмун берди. У албатта, ёруғ кунлар келишига ишониб яшамоқда.

Исфандиёр БУРГУТБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди