№4, 24.01.2013 ДАҲОЛАРНИ АСРАГИН, ЭЛИМ...
Ҳар бир асрнинг ўз даҳолари бўлади, ўша даҳолар ўша асрни турли ёвузликлардан, офату балолардан сақлаш учун машаққат чекадилар.
... Даҳоларга осон эмас. Улар мудом уйғоқ, уйғоқ яшашлари керак! Аксинча бўлса-чи, ўша аср ғафлат ботқоғида азият чека бошлайди, таназзулга юз тутади. Замонлар оша бир ҳақиқат ҳукмрон, хукми мутлоқ бўлиб мудом яшайди: "Даҳолар башорат қилади, ўз давридан бир қадам олдинда юради" Шунинг учун ҳам улар даҳодир!
Буюк XXI аср ўз даҳоларингни асрагин!
Уларни асрагингки, авлоддан-авлодга ёвузлик сарқитлари етиб бормасин, сира офату талофатлар бўлмасин, инсонларнинг ҳар бир онлари осойишта, ҳаётлари илму урфонга, тўлсин, келажакнинг пойдевори мустаҳкам бўлиши учун фақат эзгу ва яхши онларга эш бўлсинлар.
Ёш XXI аср! Мен сенинг табаррук бўсағангда туриб, энг покиза тилаклар қилмоқчи бўлдим, аммо кўнглимдагидек гапиролмадим, ёзолмадим, сўз бойлигим етмай, қашшоқлик қилди дил дафтарим... лекин ниятим эзгу - одамлар бу асрда тинчлик-хотиржамликда, бир-бирларига яхшилик, меҳр-оқибат соғиниб яшасинлар.
Қандолат ЮСУПОВА,
Пахтаобод тумани.
|