№4, 24.01.2013 КАБОБ
Керакли масаллиқлар: Лаҳм мол гўшти - 500 гр., узум сиркаси, бир дона пиёз, майда қалампир, туз, кашнич уруғи таъбга кўра.
Тайёрланиши: Гўштнинг катта-кичиклигини бир хил қилиб, ёнғоқдай бўлакларга кесасиз. Кейин уни кўзага солиб сиркалаб қўясиз. Сиркалаш учун чопилган пиёзга туйилган қалампир, кашнич уруғи, туз, лимон шарбати ва узум сиркасини солиб, аралаштирасиз.
Қўрага олов ёқиб, майда кўмир ҳозирлайсиз. Гўштни кўзадан олиб, металл ёки ёғоч сихларга ўтказасиз. Ораларига пиёз халқалари ҳам терилади. Кейин гўштнинг ҳар тарафи қизаргунча сихни чўғ устида айлатириб турасиз.
Тайёр бўлган таомни ликопларга соласиз, устига майда тўғралган пиёз сепиб, дастурхонга тортасиз.
|