№5, 31.01.2013 ЁШ СПОРТЧИЛАР ЮТУҒИ
Андижон шаҳридаги 27-умумтаълим мактабда кикбоксинг тўгараги фаолият кўрсатмоқда. Унда мактабнинг 60 нафардан зиёд ўқувчилари шуғулланиб келмоқда.
Айни кунда Аҳмаджон Мирзаҳамдамов раҳбарлик қилаётган мазкур спорт тўгарагидан иқтидорли спортчи ёшлар етишиб чиқмоқда. Шулардан бири Асадилло Исахўжаев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Республика мусобақасида ўз вазни бўйича биринчи ўринни эгаллаб, ғолиб деб топилди.
Шунингдек, мактабнинг бир гуруҳ ёш ва истеъдодли спортчилари кикбоксинг бўйича вилоят чемпионатида ҳам фахрли биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|