Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№5, 31.01.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИДАН

ЭЛ ҲУРМАТИНИ ТОПГАН МАСЛАҲАТЧИ

Бу аёл ҳақида ҳар қанча гапирсак, ёзсак кам. Олтинкўл тумани "Миробод" маҳалласида туғилиб, вояга етган Мунирахон опа Маллаева айни пайтда ўз меҳрини, юрак тафтини катта-ю кичикка бахшида этган, ғайрат - шижоатга тўлиқ, тиниб - тинчимас аёл сифатида маҳалла аҳлининг ҳурматига сазовор бўлган.

Мунирахон опа "Миробод" маҳалласида маслаҳатчи вазифасида ишлаётганига саккиз йилдан зиёд вақт бўлди. 3055 нафар аҳоли бирлашган катта бир маҳалланинг қувончи-ю ташвишли кунларида бирга бўлишга, уларга яқиндан кўмаклашишга ҳаракат қилади. Унинг саъйи-ҳаракатлари билан кам таъминланган, кўп болалик оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар ва табаррук ёшли қарияларимиз ҳолидан хабар олиш ҳам маҳаллада анъанага айланган.

Тиниб-тинчимас, эл-юрт, маҳалла-кўй ташвишида юрган бу аёл маҳаллада "Қизларни турмушга тайёрлаш", "Мактаб, оила, маҳалла", "Аёл ва саломатлик" дастурларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда ёш авлодни миллий урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида ҳам бир қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Маҳалладаги кўпгина ишлар аёлларга боғлиқ экани сир эмас. Бола тарбиясидан тортиб тўй- ҳашамлар, расм-русумларгача. 1539 нафар хотин-қизнинг муаммоси-ю, қувончи Мунира опани бефарқ қолдирмайди. 827 та оилани бирлаштиришдек масъулиятли ишга ҳамиша маҳалла фаоллари елкадош. Санобархон Эргашева, Саодатхон Усмонова, Санобархон Ибрагимова, отинойи Сабохон опа Абдужабборова, дастурхончи Зумрадхон Деҳқоноваларнинг кўмаги билан нафақат тўйлар, балки бошқа турли маросимлар ихчамлаштиришга эришилди. Тўйлар 9 кишидан иборат тўй коммисияси аъзоларининг маслаҳатлари асосида ўтмоқда. Бунда тўйлардаги ортиқча қилинадиган сарполардан тортиб, сеп-сидирға-ю уй жиҳозларининг ҳам муҳимроғини олишга келишиб олингани ҳамманинг кўнглидаги иш бўлди.

Маслаҳатчи бош бўлиб қилинган ишлар хусусида кўп гапириш мумкин. Айниқса, хотин -қизлар ўртасида "Оила - жамият таянчи", "Қайнонам - онам менинг," "Келин одоби" сингари давра суҳбатлари, шунингдек, "Энг ибратли хонадон", "Намунали кўча" кўрик-танловларининг ўтказиб турилиши оилалар тотувлигини таъминлаб, маҳалла ободончилигига ёрдам беряпти.Ёшлар иштирокида ўтказилаётган турли тадбир ва танловлар эса фаоллигини ошириб, бир-бирларига яқинлаштирмоқда.

Мунира опа ҳар жабҳада фаолликни ёқтиради. Ўзи ҳам шунга амал қилади. Вилоят, туман хотин-қизлар қўмиталари томонидан ташкил этилган кўрик- танловларда мунтазам қатнашиб, фахрли ўринларни олмоқда. 2012 йилда ўтказилган "Йилнинг энг яхши маслаҳатчиси" кўрик-танлови туман, вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида "Ёш оилалар билан ишлаш" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Ҳа, маслаҳатчи опа ҳар ишда ўзи бошқаларга ибрат. Шунинг учун ҳам опанинг ортидан бутун бир маҳалла эргашади. Унинг гап-сўзларига қулоқ тутади. Аҳиллик, иттифоқлик, ҳамжиҳатлик бор жойда эса ҳамиша ишлар бароридан келади.

Маҳбуба ҚЎЧҚОРОВА.

Суратда: М.Маллаева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди