Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№5, 31.01.2013

МУТАХАССИС МИНБАРИ

МАҚСАДИМИЗ - ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда кичик ва хусусий бизнес, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Ижтимоий ҳаётимизда бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган янги-янги хизмат турлари пайдо бўлмоқда. Хусусан, риэлторлик хизмати ҳам ана шундай фаолият йўналишларидан биридир.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят филиали фаолиятининг асосий йўналиши ҳам айнан риэлторлик хизмати кўрсатишдир. Филиалимиз ўз фаолиятини амалдаги қонунлар, белгиланган тартиб ва меъёрий ҳужжатлар асосида олиб бормоқда. Жумладан, филиал томонидан 2012 йил мобайнида корхоналар, ташкилотлар, кичик ва хусусий бизнес субъектлари, шунингдек, фуқароларга 190 марта риэлторлик хизмати кўрсатилди. Кўрсатилган хизматларнинг умумий суммаси 2 470 158,3 минг сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, 17 марта аукцион савдолари ўтказилди.

Марказимиз мутахассислари тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имконият ва имтиёзлардан фойдаланишлари, ўз бизнесларини янада ривожлантиришлари учун риэлторлик хизмати йўналиши бўйича уларга ўзларининг зарур тавсия, маслаҳатлари ва амалимй ёрдамлари билан доимий равишда кўмак бериб келмоқда. Ишбилармон ва тадбиркорлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Ўтган йили филиалимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкаларини беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 147-сонли қарорига асосан 128 та объект танлов савдолари орқали сотилган бўлса, судлар қарори билан бошланғич баҳоси 438 760,6 минг сўм белгиланган 19 та объектнинг сотилиш баҳоси 584 550 минг сўмни ташкил этди.

Умуман, фаолиятимизда соҳага оид ҳукумат қарорларни, жамиятимиз бошқарувининг қарор ва кўрсатмалари ижросини таъминлаш, риэлторлик хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, мижозларга тижорат таклифлари тақдим этиш, хизматимиздан фойдаланувчиларга бериладиган имтиёз ва афзалликлар ҳақида ўтказилган суҳбатлар, тарғибот ва тушунтириш ишлари самарали натижалар бераётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Белгиланган режа-дастур асосида оммавий ахборот воситаларида мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилди. ОАВ билан йўлга қўйилган ҳамкорлик, газета саҳифаларидаги қатор чиқишлар ишларимиз кўламини оширишда муҳим омил бўлди.

Ҳар йили бўлгани каби ўтган йили ҳам риэлторлик махсус ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курси машғулотлари соҳа ишини пухта биладиган, тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда. Умуман, риэлторлик хизматига, ўқув курсимизга қизиқувчилар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда нафақат риэлторлар сонини оширишга, балки уларнинг етук мутахассис бўлишларига жиддий эътибор қаратяпмиз.

Филиалимиз мутахассисларининг касбий билим ва малакаларини ошириш масаласи ҳам доимий диққат марказимизда. Ҳафтанинг ҳар шанба куни "Ҳуқуқий саводхонлик" куни деб белгиланган. Шу куни ўтказиладиган саводхонлик машғулотларида соҳадаги илғор тажрибалар ўрганилади, фаолиятга оид масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан эркин мулоқот ўтказилади.

Юртбошимиз ташаббуслари билан "Обод турмуш йили" деб номланган жорий йилда ҳам олдимизга улкан вазифаларни қўйганмиз. Мақсадимиз, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, кўрсатилаётган риэлторлик хизматлари сифати ва савиясини янада ошириш, шу орқали мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир.

Дилшодбек ЯҚУБОВ,

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖ Андижон вилоят филиали етакчи мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди