Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№6, 07.02.2013

КУЧЛИ ТАРҒИБОТ - ЮКСАК НАТИЖА

ШИОРИ ОСТИДАГИ ФАРҒОНА ВОДИЙСИ

ЁШЛАРИНИНГ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда ёшлар ўртасидаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш, жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикчилик муносабатларини такомиллаштириш, ёшлар маънавиятига таъсир қилаётган ёт ғоялар - оммавий маданият, ахборот хуружи, диний экстремизм таъсиридан асрашнинг самарали услубларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритилди.

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларининг бевосита ёшлар масалалари билан ишлайдиган ташкилотлар, муассасалар мутасаддилари хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари раислари, "Камолот" ЁИҲ кенгаши фаоллари, талаба ва ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Икки кунлик конференциянинг биринчи куни Наманган Муҳандислик педагогика институти биносида "Халқнинг бахт-саодати ёшларни тўғри тарбиялашга боғлиқ" мавзусида қизғин баҳс мунозаралар билан бошланди. Семинар - тренинг машғулотлари гурухлар доирасида олиб борилди. Ҳар уччала вилоят вакиллари ўзларининг фаол иштироки, ёшлар тарбияси борасидаги фикр- мулоҳазалари, таклифлар ва ташаббуслари билан қизғин мунозарага киришдилар. Асосий эътибор ҳозирги кунда жамият, хусусан, ёшлар ҳаётига шиддат билан кириб келаётган оммавий маданият, ахборот хуружи каби масалаларга қаратилди. Юқоридаги масалаларнинг ечими юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Конференциянинг иккинчи куни "Ёшлик, бу - орзу, бу - ишонч, бу - жасоратга интилиш ва бу - келажакдир!" деб номланди. Унда тадбир иштирокчилари Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, ҳозирги кунда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Наманган санъат коллежи талабалари томонидан саҳналаштирилган "Алвидо болалик" спектакли барчада катта таассурот қолдирди.

"Қувноқлар ва зукколар" вилоят терма жамоаларининг чиқиши, эстрада хонандалари ва танлов ғолиблари иштирокидаги концерт дастури тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Бу каби анжуманлар ёшлар учун соғлом рақобат, тажриба алмашиш - янгиликлар яратилишига замин яратади. Зеро, барчамизнинг мақсадимиз бир - Ватанимиз равнақи учун ҳизмат қиладиган соғлом фикрли ёшларни тарбиялашдир!

Бегойим НУРИДДИНОВА.

Андижон - Наманган.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди