№6, 07.02.2013 "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ
Избоскан туманидаги 39-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Алишер Навоий таваллудининг 572 йиллигига бағишланиб, "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирда мактаб-интернати ўқувчилари томонидан Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, ўлмас мерослари ҳақидаги саволлар сараланиб, заковатчиларга тарқатилди. Навоийнинг асарлари билан боғлиқ кроссвордларни ўқувчилар чаққонлик билан тўлдирдилар.
Бу интеллектуал ўйинда мактаб-интернатнинг 9-синф ўқувчилари ғолиб деб топилди. Тадбирнинг чиройли ўтишида мактаб-интернатнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси Нодирахон Расулова, тарбиячилардан Мўттихон Қодирова, Нилуфархон Ишқозоқовалар муносиб ҳисса қўшдилар.
Ғолиб ўқувчилар мактаб раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу тадбир ўқувчиларнинг нафақат Навоий ижоди ҳамда адабиёт ҳақидаги билимларини бойитиши, балки тарбиявий аҳамияти билан эътиборга моликдир.
Шуҳрат КЕЛДИЕВ.
|