Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№6, 07.02.2013

ГЎЗАЛЛИК ОШУФТАСИ

Гулрухсор Маматқулова - 1993 йили Избоскан туманида туғилган. АДУ қошидаги 5-академик лицейининг инглиз филологияси йўналишида таҳсил олган. Гулрухсор қўлига қалам олиб, шеърият остонасига қадам босганида мактаб ўқувчиси эди. Унинг ғўргина шеърлари ўқиб, изланишлари, ўз устида тинимсиз ишлаши натижасида пишиқ пухта бўлиб борди.

"Келажак овози - 2010" кўрик - танловининг вилоят босқичида бадиий ижод ва публицистика йўналиши бўйича фахрли ўринни эгаллади. 2011 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Ижод" жамоат фонди томонидан ўтказилган "Истеъдод мактаби 2" Республика семинаридаги фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланди. Унинг ижод намуналари "Шарқ юлдузи", "Ёшлик", "Водий гавҳари" журналларида, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати", Туркистон" каби газеталарида чоп этилмоқда. "Ватан менинг ғурурим" баёзида эса шеърлари эълон қилинган. Вилоятда ўтказиладиган учрашув ва мушоираларда ўзининг мафтункор шеърлари билан қатнашиб келади.

Орзу - истак ўз - ўзидан юзага чиқиб қолмайди. Балки қунт билан ўқишни, изланишни талаб этади. Гулрухсор ҳам бу йўлда изланишдан чарчамайди. Устозлар ўгитига амал қилиб, фақат олдинга қараб интилади. Унинг шеърдан - шеърга ўсиб бориши илк тўплами "Академнашр" нашриётида чоп этилган "Юрагингиз бўлсайдим" номли шеърий мажмуасида яққол кўзга ташланади.

Гулрухсор Маматқулованинг бугун ижодкор ёшлар орасида ўз ўрни бор. Унинг бетакрор сатрларини ўқиган киши бунга яққол амин бўлишади. Биз ҳам истеъдодли, ижодкор қизга шеърият бўстонига қўйган қадами қутлуғ келишини тилаб қоламиз.

Раъно ХАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди