Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№6, 07.02.2013

МАСЛАҲАТЛАР ФАОЛИЯТИДАН

ЭЗГУЛИК ВА ФИДОЙИЛИК ЙЎЛИ

Инсон қалбида эзгулик туйғуларининг қарор топиши оиладан бошланади. Оилаларни эзгулик сари етакловчи маскан эса маҳалладир. Киши ўз маҳалласи томон яқинлашар экан, кўнглида хотиржамлик ҳисси уйғонади.

Чунки шу ер унинг қувончу ташвишларини ўтказадиган жой, оиласи даврасида бахтли дамларини бошидан кечирадиган маскан. Шу боис ҳам бугун маҳаллаларга катта эътибор қаратилмоқда. Шу маънода маҳаллалар ободлиги, оилаларнинг тинч-тотувлигини сақлаш, осойишта муҳит яратишида маҳалла фуқаролар йиғинининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидламоқ жоиз.

Андижон тумани, Орол қишлоқ фуқаролар йиғини Орол маҳалласида ҳам жонкуяр, фидойи инсонлар кўпчиликни ташкил қилади. Малоҳатхон Тоштемировани маҳаллада ҳамма бирдек ҳурмат қилади. Каттаю кичикнинг кўнглидан жой топа олган, кези келганда дардкаш, маслаҳатгўй, ўрни келганда талабчан бўлган Малоҳатхон 2004 йилдан буён маҳаллада диний маърифат маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келмоқда.

Маҳаллада маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб турилиши, миллий қадриятларимиз, удумларимизнинг улуғланиши, айниқса, аҳолининг ишга жалб этиши, "оила, мактаб, маҳалла" ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш асносида йиғиндаги тотувлик, 2866 нафар аҳолининг ҳамжиҳатлик билан бир-бирларига қайишиб, уста-шогирд йўналишида иш ташкил қилганлиги самараси ўлароқ ишсиз юрган ёшларни, хотин-қизларни учратмадик. Гулчеҳра Маъмурова, Хайитхон Маъмировалар 8-10 нафардан зиёд шогирдлари билан чеварлик, Тожибархон Тешабоева эса 4 нафар қизларни ёнига олиб, попоп тикишини йўлга қўйган. Тожибархон шу кунгача 40 дан зиёд қизларга иш ўргатди. Зуҳриддин Ботировни эса маҳалладошлари уста-дурадгор сифатида ҳурмат қилишади. У қишлоқнинг ўспирин ёшларига ўз ҳунарини ўргатиб келмоқда.

Маҳаллада 573 та хўжалик ҳалол меҳнати ортидан яхшигина даромад қўрмоқда.

Дарҳақиқат, яшаш тарзидан мамнун аҳил оилаларга, низо, жанжаллар бегона. Хромохон Солиева, Муаззамхон Болтабоева, Робияхон Юнусова, Давлатхон Раҳимова каби фаоллар, Рашидахон Сиддиқова, Муқаддасхон Усмонова, Хоназимхон Раҳимова сингари дастурхончилар, Соҳибахон Солиева, Ойтожихон Ниёзовадай отинойиларнинг саъй-ҳаракатлари билан 711 та оилаларни бирлаштириш, уларнинг кўмаги билан турли хил маросимларни ихчамлаштиришга эришилди. Тўйлар 9 кишидан иборат тўй комиссияси аъзолари иштрокида ўтяпти. Айниқса, қизларга бериладиган мебеллар камайтирилиб, маъзар бериш уч кундан ошмайдиган бўлди.

Ҳудудимизда "Холдорхожи" жомеъ масжиди бор - дейди Малоҳатхон. - Имом Усмонжон Юнусов ҳам фаолларимиз билан бирга ҳамкорликда иш олиб боради. Азали хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, 40-52 каби маросимлар фақат оила аъзолари иштирокидагина ўтишини тушунтириб, ортиқча расм-русумларни йўқ қилдик. Шунингдек, Хайит байрамлари, Наврўз айёмларида маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз кимсалар ҳолидан хабар олиш удумлари ҳам саховатпеша инсонлар Зафаржон Мирзаҳакимов, Хайдаржон Худайбердиев, Дилбархон Усмонова, Илҳомжон Тешабоев ҳамда Араббой Худайбердиев сингари фермер, тадбиркор инсонлар кўмагида амалга оширмоқдамиз.

Ҳа, бу ишларнинг бошида маҳалла сардорлари, фаоллари, Малоҳатхондай юрт ишига камарбаста маслаҳатчилари туради. Маҳалла аҳлини бирдамликда, аҳил яшашларини таъминлашга уринаётган куюнчак маслаҳатчи эса бу ишга фидоийлик билан ёндашади. Фидоийлик бор жойда самимият бўлади, самимият эса эзгу ишларга чорлайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.

Суратда: маслаҳатчи

М Тоштемирова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди