Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№6, 07.02.2013

МУЛОҲАЗА

ЗАМОНАВИЙЛИК КИЙИМДА ЭМАС…

Айни кунда миллатимиз тақдирига хавф солиб келаётган "оммавий, европача маданият" кундан-кунга авж олиб бормоқда. Миллийликни унутиб, сўнгги урф дея ярашмаган турли туман либосларни эгнига илиб, ўзини "замонавий, маданиятли" қилиб кўрсатаётган юртдошларимиз, айниқса, ана шундай ёшлар тақдири бугун барчамизни ташвишга солиши керак.

Ана шундай тоифадаги қизлар салгина узунроқ кўйлак кийиб, сочини майда ўрган, бошига ўзбекона дўппи кийган қизларни кўрсалар, "замондан орқада қолганлар" дея масхаромуз куладилар. Ўзлари эса хаёсизларча калта-култа, ярим очиқ кийиниб, сочларини ҳам калта қилиб, турли рангларга бўяаб, шу тариқа ўзларини "замонавий" қилиб кўрсатишга уринадилар. Баъзан эса ибо, уят-андишани унутиб, кўча-кўйда бемаъни сўзлар билан жанжал кўтарганидан, ҳатто эркаклар уялиб кетади.

Бугун аксарият ташкилот, корхоналарда, ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида меҳнат қилаётганларнинг кўпчилигини аёллар ташкил қилади. Уларнинг жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссасини асло инкор этиш мумкин эмас. Замон тараққийлашиб, ўз опа-сингилларимиз хуқуқ ва бурчларига биноан севган соҳасида фаолият юритишлари яхши, албатта. Аёлларимиз қаерда бўлмасин энг аввало, ўзбекона ибони, "аёл" эканликларини унутиб қўймасликлари керак. Чунки улар миллат тақдирини юксалтирадиган фарзандларни дунёга келтириб, келажакда жамият равнақи учун хизмат қиладиган баркамол шахсни тарбияловчи улуғ зотлардир.

Менимча, ҳар соҳада ибрат бўладиган, миллийликни унутмаган ҳолда либос кийган, дунёқараши, фикрлаши кенг бўлган инсонларнигина замонавий кишилар деб аташ мумкин.

Умуман, кийиниш хусусида гап кетганда кўпинча қизларнинг кийиниши ҳақида гапирилади, танқид қилинади. Тўғри, бу ҳақда ҳар қанча гапирсак, қизларимизни ўзига хос ва мос кийинишга чақиришимиз албатта, яхши. Лекин шу ўринда йигитлар, уларнинг кийиниши, кўпчиликнинг орасида ўзини тутиши, фикрлаш савияси масалаларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим. Минг афсуски, йигитлар қизларни ибо-ҳаёни унутганликда айблашдан олдин, ўзларининг кийинишию, юриш-туришларига назар солсалар яхши бўларди.

Яқинда икки талаба йигитнинг суҳбати эътиборимни тортди:

- Кеча "Интернет клуб"да кўринмадинг, "одно"га ҳам кирмабсан, қўнғироқ қилсам телефонингни олмадинг.Тинчликми?

- Ҳа, кеча дарсда эдим, коллеждагилар уйимизга келишибди. Шунга бир бориб қўйдим.

- Вой-бў, "олим" бўлиб кетмагин...

- Гуруҳ раҳбарим уйимизга келавериб, "хит" қиворди. Шунга бир кун кўриниб қўйдим, холос.

- ...Кетдик, интернет кафега кечгача "Однокласник"да "асаллар" билан "беседа" қиламиз.

Эгнига беўхшов либослар кийиб олган, бўйинию қўлларига аёллар сингари тақинчоқлар тақиб олган айрим йигитлар уйдан "ўқишга кетяпман," деб "интернет клублар"да, "тунги бар"ларда кунини ўтказаётганлигини билсак-да, уларга унчалик эътибор қаратмаймиз. Фақат ўқитувчию профилактика инспектори уларнинг бу юришига танбеҳ беради холос. Ота-она, маҳалла-кўй, яқинлари уларнинг бундай юриши, кийинишига эътиборсиз. Бундай ёшларнинг билими у ёқда турсин, гап-сўзлари, дунёқараши, фикрлаш даражасини эшитиб очиғи уялиб кетасан. Бу юришинг уят эмасми, дегувчи кексаларимиз негадир жим? Эртага улар ким бўлади? Бу каби саволлар бугун барчани ташвишга солиши керак.

Мамлакатимизда кейинги йилларда юртбошимиз ташаббуси билан ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Аммо бундай имкониятлардан юқоридаги сингари ёшларимиз унумли фойдаланиш ўрнига вақтларини зое кетказаётганликлари ачинарлидир.. Келажакда улар ким бўлади, эртага мустақил ҳаётга қадам қўйганда ҳаётларини қандай шакллантиради? Оила қурса, оиласини таъминлай оладими? Фарзанд тарбиясида у қай жиҳатлари билан ўрнак бўладилар? Менимча, китоб ўқиганларни масхаралайдиган бу каби йигитлар ана шу масалаларни ўйлаб кўришлари, ўз келажаклари ҳақида қайғуришлари лозим.

Ёшларимиз тушуниб олишлари, тушунмаса, уларга англатишимиз керакки, замонавийлик ҳаммадан бошқача кийиниб юришда, интернет, уяли телфонлардан фойдаланишнинг устаси бўлишда эмас, балки, илмли, одоб-ахлоқли, илғор фикрли бўлишда. Қолаверса, инсоннинг фикрлаши, дунёқараши ўзгарсин, замонга қараб интилсин, лекин ўзлигини, миллийлигини унутмагани маъқул.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар замонавийлик кийимда эмас, фикрлашда эканлигини англаб етсин.

Марҳабо

АКБАРАЛИЕВА,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди