Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№6, 07.02.2013

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 572 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА АЁЛЛАР ТИМСОЛИ

Тарихга назар ташласак, ҳақиқий санъат намунасигина авлоддан-авлодга ўтиб, даврлар синовига бардош бера олади. Шунингдек, янгидан-янги маънавият ва маърифат нурларини таратиб, ардоқли мерос сифатида қадрланади, улуғланади.

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий яратган бебаҳо бадиий дурдоналар ана шундай юксак мартабаларга эришган ҳамда эришиб келмоқда. Буни ўз замонасида англаб етган шоир ўз ижодига қуйидагича баҳо бериб ўтган:

Мен сухан бозорида гўё

очибман растаким,

Бир томон қандолату

холваю, бир ён заргари.

Бу дўкондан мол ололмас ким

агар қашшоқ-гадо,

Маънавий бойларгина

бўлмиш менга муштарий.

Ҳа, Алишер Навоийнинг мавқеи ва вазифаси, тарихий бурчи ва беқиёс эзгу-ниятлари уни илму адабнинг турли соҳаларида қалам суришга, ўз қарашларини аниқлашга, турфа хил табақа вакилларини ўрганиш ҳамда улар ҳақида фикр билдиришга ундади. Хусусан, шоир ижодига назар ташлар эканмиз, унда аёллар тимсолига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигига амин бўламиз. Шоир асари қаҳрамонлари бўлмиш Ширин, Лайли, Меҳр, Дилором каби образларнинг таъсирчан яратилганлиги, бадиий ўхшатишларга бойлиги, ҳатто исмларининг ҳам моҳирона танланганлиги Алишер Навоийнинг юксак дид соҳиби эканлигидан далолат беради. Зеро, Лайли "Тунги" деган маънони англатиб, асар воқеалари ҳам ҳайбатли тун тасвири билан бошланади. "Дилларга ором берувчи" Дилором образи Баҳромдек шоҳнинг қалбига ўз чанг торлари орқали ором бағишлайди. Меҳр эса "Қуёш" демакдир. Чунки шоир унинг боши узра фалакни қуёшдек айланади, дея таърифлаб ўтган.

Булардан ташқари, Ҳазрат Алишер Навоий аёллар тимсолини тасвирлашда шоирона ўхшатишлардан, таъсирли сўз ўйинларидан унумли фойдаланган. Жумладан, "Сабъаи сайёр" достонидан келтирилган қуйидаги байтларга диққатингизни тортмоқчиман:

Лаъл ким кўрди дурфишон

мундоқ,

Гулда жон шираси ниҳон

мундоқ.

Лаълни қўйки, жон бўлиб

лаб анга,

Жонға нун даври тавқи

ғабғаб анга.

Жон ёзар чоғда котиби

тақдир,

Нуни сиғмай, қуйи қилиб

таҳрир.

Бир қарашда байтда ёрнинг таърифи келтирилаётганлиги сезилиб турибди. Бироқ, бу оддийгина таъриф эмас. Чунки бунда шеърий санъатлардан усталик билан фойдаланилган бўлиб, шоир буни турли деталлар орқали ифодалаб берган. Биринчи байтда Навоий ёрнинг лабларини жонга қиёслайди. Ажабланарлиси шундаки, унинг лаблари очилганда, оғзидан гап ўрнига дур тўкилади. Сўнг барчага қарата:"Бундай дур тўкиладиган лаъл лабни ким кўрган?" дея савол ташлайди.

Иккинчи байтда эса китобхонга лаъл ҳақидаги фикрларини тўхтатиб туришни таклиф этади-да, жон сўзига эътиборни қаратади. Чунки ундаги арабча "нун" ҳарфи ёрнинг бақбақасини ифодалашини, бироқ тақдир котиби унга жон ёзар чоғида(яъни Тангри уни яратар пайтида) нун ҳарфини сиғдиролмай, қуйироққа ёзиб қўйганлигини таъкидлайди. Шу сабабли, Навоий ҳарф ўртасидаги нуқтани ёрнинг кулдиргичига ишора қилади.

Ҳазрат Алишер Навоий ушбу байтлар орқали аёл чеҳрасини ўзига хос йўсинда тасвирлаб берган. Тасвирлашгина эмас, ҳарфий ўхшатишлар орқали шоирона ифодалаб ўтган. Бундан ташқари, шоир зийрак қарашлари, ақлли иборалари билан аёлларга хос феъл-атвор ҳамда хусусиятларни ҳам очиб берган. Аёлнинг ақлу фаросатда тенгсиз эканлигини исботлаган ҳолда ўзининг мукаммал инсон образи ҳисобланмиш Фарҳодига Ширинни муносиб кўра билган. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, Ширин тилидан айтилган ушбу фикрлар ҳам унинг нечоғли тўғри эканлигини яна бир бор исботлаб беради:

Манга не ёру не ошиқ

ҳавасдур,

Агар мен одам ўлсам,

ушбу басдур.

Дилором АБДУЛЛАЕВА,

Андижон шаҳридаги

30-умумтаълим

мактабининг

она тили ва адабиёти

фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди