Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№6, 07.02.2013

КАМТАРЛИК - УЛУҒ ФАЗИЛАТ

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида "тавозе" сўзига камтарлик, ўзини бировдан юқори тутмаслик, дея таъриф берилади. Дарҳақиқат, инсон камтарлиги, ўзини бошқалардан юқори тутмаслиги фазилати билан ҳаётда ҳурмат-эътибор топади.

Қолаверса, дини Исломда, муқаддас китобларимизда тавозе ҳақида жуда кўп гапирилган. Банданинг Аллоҳ таолога нисбатан тавозеси эса, бир-бирининг ҳақ гапини сўзсиз қабул қилиши, таклифларига кўниш, розилик бериш билан бўлади. Тавозе одамлар орасида камтарлик саналади ва у гўзал инсоний фазилатлардан биридир. Хусусан, динимиз таълимоти ҳам биз мўмин-мусулмонларни шу сифатга эга бўлишга чақиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида шундай деганлар: "Аллоҳ таоло менга: бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бошқа бировга зулм қилмасин, деб ваҳий қилди" (Имом Муслим ривояти).

Камтарлик ва хокисорлик сифатига эга бўлган киши нафақат эл-юрт олдида балки, Аллоҳнинг даргоҳида ҳам мақтовга лойиқдир. Бундай инсонлар ҳар қачон ўз ҳурматларини сақлай билиш билан бир қаторда, ўзгаларнинг қадру қийматларини ҳам ўз ўрнига қўядилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: "Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини баланд қилиб қўяди", - деганлар (Имом Муслим ривояти).

Камтарликнинг акси манманлик бўлиб, унга ёмон иллат сифатида қаралади. Ислом динида инсоннинг кибру ҳавога берилиши таъқиқлаган. Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб: "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмайсан!" - деган (Исро сураси, 37-оят). Демак, банда ўз ўрни ва ҳаддини билмоғи лозим. Акс ҳолда у ўз бошига Аллоҳ таолонинг ғазаби ва азоби келишига сабабчи бўлади. Бу ҳақда ҳадиси қудсийда шундай дейилган: "Кибриё ридоимдир, азимлик изоримдир. Ким уларнинг иккисидан бирида Мен ила низо қилса, уни дўзахга ташлайман".

Кибру ҳаво ҳақида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар: "Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди. Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди". Манманлик қилиб, ўзгаларга беписанд муомалада бўлиш, мол-дунё, обрў-эътиборга алданиб кибрланиш оқибатида киши дўстлари, қариндошлари ва эл-юрти олдида ҳурматини йўқотиши аниқ.

Аллоҳ таоло барчаларимизни кибру ҳаводан йироқ қилиб, камтарлик фазилати билан зийнатланган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

АБДУҚАҲҲОР ҚАНОАТОВ,

Андижон шаҳридаги

"Хонақо" масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди