Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№7, 14.02.2013

УЛУҒ ШОИРГА ЭІТИРОМ

Андижон машинасозлик институтида "Миллий маънавиятимиз ва миллий қадриятларимиз ривожида Бобур ижодининг ўрни ва аҳамияти" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар хал-қимизнинг бой маданий мероси, айниқса, З. М. Бобур томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, халқимиз маънавиятининг юксатиришдаги ўрни ва роли ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, тадбирда улуғ шоир ижодининг ўзига хос жиҳатларига оид маърузалар ўқилди. Бобур халқаро жамоат фонди томонидан Бобур ва бобурийлар ижодий меросини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Улуғ шоирга эҳтиром сифатида ўтказилган ушбу тадбир иштирокчиларнинг, айниқса, ёшларнинг қалбида она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга, тарихимизга, истиқлол ғояларига ҳурмат, буюк алломаларимиз билан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси сафига янги қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга демократик партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Якунда талабалар томонидан З. М. Бобур ижодидан намуналар ўқилди, унинг ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди