Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№7, 14.02.2013

УНИНГ ОРЗУСИ - ШИФОКОР БЎЛИШ

Шодия Каримова - 1995 йили Марҳамат туманида туғилган. У 2011 йилда тумандаги 42-умумтаълим мактабини тамомлаган. Ҳозир Андижон тиббиёт коллежининг 2-босқич талабаси.

Шодия илмга чанқоқ, интилувчан ва қобилиятли ёшлардан бири. У атрофда бўлаётган воқеаларга, жамиятимизда юз бераётган жараёнларга бефарқ эмас. Аввало, у коллежда аъло баҳоларга ўқийди. Фан олимпиадаларида фаол иштирок этади. Хусусан, 2010-2011 йилларда биология фанидан ўтказилган "Билимлар синови"да вилоятда фахрли биринчи ўринни эгаллаб, мазкур беллашувнинг республика босқичида иштирок этишга муяссар бўлди. Бугунги кунда у бу фаннинг сирларини чуқур ўрганиб, келгусида малакали шифокор бўлишни орзу қилаётир. Шунингдек, инглиз ва рус тилларини мукаммал ўрганиш билан бирга, компьютер саводхонлиги, тикувчилик, бисер қадаш каби ҳунарларни ҳам эгаллашга улгурган.

Кимники аҳди қатъий, қарори якдил, нияти холис, орзулари покиза бўлса, у албатта, муродига етади. Бу йўлда инсонга қунт, сабот, билим, қобилият ва матонат ёрдам беради.

Унинг ташаббускорлиги ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.

Келажак-интелектуал салоҳиятли ёшларники экан, Шодия ҳам ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топиб, юртимиз тараққиёти ва равнақи учун хизмат қиладиган етук мутахассис бўлиб камол топишига умид билдириб қоламиз.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди