Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№7, 14.02.2013

ЖАМИЯТ ВА ЁШЛАР

ЁШЛАР СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИ

Ҳаётимиз шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кунда ёшларни ҳар жиҳатдан етук, юксак маънавиятли, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, айниқса, уларнинг турли зарарли иллатлар, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларини таъминлаш ниҳоятда долзарб масаладир.

Бу борада "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Хусусан, ҳаракатнинг Андижон вилоят бўлими Кенгаши ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимлари амалга ошираётган ибратли ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Айни кунда вилоятда ҳаракатнинг 16 та туман, шаҳар бўлимлари, корхона, ташкилот, муассаса ҳамда ўқув юртларида 1053 та бошланғич ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг сафига 358 минг нафарга яқин ёшлар бирлашган.

"Камолат" ЁИҲ вилоят бўлими Кенгаши томонидан вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамоат фонди, ОИТСга қарши кураш маркази, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлимлари ва бошқа кўплаб ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшлар ўртасида ОИТС, гиёҳвандлик, терроризм, жиноятчлик ва одам савдосининг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар ташкил этилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларга нафақат турли соҳалар мутахассислари жалб этилмоқда, балки ёшларнинг билимларини, фаоллигини ошириш мақсадида қизиқарли, турли интерфаол усуллар асосида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, бошланғич ташкилотлар етакчилари ташаббуслари билан вилоятимиздаги таълим муассасаларида ёшлар иштирокида спорт-соғломлаштириш тадбирлари, турли акциялар, фестиваллар ўтказилиб, уларга 10 минг нафардан зиёд ёшлар жалб этилди.

Вилоят миқиёсида "Ўзбекистон ёшлари гиёҳвандлик ва ОИТС га қарши" шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалида эса 20 минг нафардан зиёд вилоятимиз ёшлари иштирок этди. Шунингдек, "Камолот" ЁИҲ Андижон вилоят бўлими Кенгаши томонидан БМТнинг тараққиёт дастури шартномасига асосан амалга оширилаётган "Ўзбекистон ёшлари орасида ОИТС, гиёҳвандлик ва жинсий йўл орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш" лойиҳаси доирасида ҳам умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари талабалари, маҳалла ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилди. Ана шу тадбирларда 4500 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, муайян билим ва зарур маълумотларга эга бўлдилар

Вилоят ҳокимлигининг кўмаги билан иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг ёзги ўқув дам олиш оромгоҳи ташкил этилди. Мазкур оромгоҳда вилоят бўлими кенгаши қошидаги "Ёш лидерлар" ассоциацияси аъзоси бўлган 200 нафар иқтидорли ва фаол талабалар махсус дастур асосида ўқитилди. Айнан ана шу ёшларимиз туман ва шаҳарларда уюшмаган ёшлар ўртасида ОИТС, гиёҳвандлик ва инсон савдоси каби иллатлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, ана шу иллатларнинг жирканч кўринишлари, инсонни жаҳолат ботқоғига тортиши хусусида тарғибот ишлари олиб борилди.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар самараси ўлароқ, вилоятимизда ёшларнинг жиноятчилик, гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар домига тушиб қолиши ҳолатлари кескин камаймоқда.

Бугун мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб, билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бугун биз ёшлар ана шу имкониятлардан тўлақонли фойдалана билайлик. Бизни кўкларга кўтариб, келажакда етук инсон бўлиб камол топишимиз учун қайғураётган юртбошимизга, эмин-эркин ўсиб, ақлан ва жисмонан етук кишилар бўлиб улғайишимиз учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб бераётган она Ватанимизга муносиб фарзанд бўлайлик.

Вилоятимиз "Камолат"чилар ёшларимизни нафақат зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, балки уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, Ватанга фидойи, фаол ёшларни тарбиялаш борасида бор имкониятларини ишга соладилар.

Оминахон

ТОЖИАҲМЕДОВА,

АДУ талабаси,

"Камолот"

ЁИҲ лойиҳа

тренери.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди