№7, 14.02.2013 17 ФЕВРАЛЬ - ХАЛҚАРО ЭЗГУЛИК КУНИ
ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ШИОРИМИЗ БЎЛСИН!
Ҳаётимизда яхши инсонлар кўп. Шу билан бир қаторда ана шундай яхши инсонлар томонидан қилинадиган эзгу амаллар ҳам бисёр. Бу яхши ишлар бир сўз билан ифоданади. Эзгулик!
Дарҳақиқат, эзгулик чинакам инсонийлик фазилати ҳисобланиб, у халқимизнинг инсонпарварлик қарашларини, ўзаро меҳр-оқибатини ифодалайди. Инсоннинг босиб ўтган йўли, кўрсатган муруввати, хайрли ишлари унинг ўз халқига, яқинларига бўлган чексиз меҳр-муҳаббати, садоқатини кўрсатади. Эзгулик замирида яхшилик, ишонч, меҳр, оқибат каби фазилатлар мужассам.
17 февраль - бутунжаҳон халқаро эзгулик куни сифатида жаҳондаги халқлар томонидан нишонланиб келинмоқда. Бу кун муносабати билан дунёнинг барча давлатларида маънавий-маърифий хайрия тадбирлари ўтказилади. Аслини олиб қараганда, мана шундай хайрли тадбирлар замирида инсонларни бир-бирига бирлаштира оладиган эзгу ишлар яширинган.
Юртимизда биз ёшларнинг илм олиши, ўсиб-улғайиши учун кенг имкониятлар яратилган. Бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, яхши инсон бўлиб етишишимиз ва келажакда юртимиз учун наф келтирмоғимиз зарур.
Муҳтарам юртбошимиз савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деб бежиз айтмаган. Чунки ана шу савоб иш инсоннинг кейинги ҳаёти ва фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Шундай экан, ҳар биримиз ҳаётимизда ҳамиша эзгу ишлар қилишга интилайлик, инсонларга фақат ва фақат яхшиликлар қилишни ўзимизга шиор қилиб олайлик.
Нодирбек НЕЪМАТОВ,
Андижон машинасозлик институти 1-босқич талабаси.
|