Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№7, 14.02.2013

БИТИРУВЧИЛАР ИШСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Дилоромхон Дадахонова - 1959 йили Марҳамат тумани Деҳқонобод қишлоғида туғилган. 1981 йилда Андижон Давлат тиббиёт институтининг Даволаш иши факультетини тамомлаган. Турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган. 2007 йил сентябрдан Балиқчи тиббиёт коллежи директори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги тезкор тараққиёт даврида юқори малакали кадрларсиз мамлакат келажагини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун юртимиз истиқлолининг дастлабки йиллариданоқ бу масала давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.

Бизнинг Балиқчи тиббиёт коллежимиз Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг ҳамда вилоят ҳокимлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг қарорига асосан 2007 йил 23 мартда Эски Ҳаққулобод ҚФЙ ўрамидаги Еттиқашқа маҳалласида ташкил этилган. 735 ўринга мўлжалланган коллежимизда таълим кундузги шаклда олиб борилади. Бугунги кунда 969 нафар йигит-қизни ўз бағрига олган илм даргоҳимиз 4 йўналишда: ҳамширалик иши, даволаш иши, лаборатория диагностика, фармацевтика мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрламоқда.

Коллежимизнинг 94 нафар устоз ва мураббийлари шу йўналишлар бўйича етук ва маҳоратли кадрлар тайёрлаш йўлида изланиб ишламоқдалар. Ўқув масканимизда 47 та ўқув хонаси бўлиб, барчаси замонавий талаблар асосида тўла жиҳозланган. 2 та компьютер синфи, кимё, биология, физика хоналари ва лаборатория хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган, ўқув хоналаридан 4 таси лингафонлаштирилган. 6 минг нусҳадан ортиқ китоб жамғармасига эга ахборот-ресурс марказимиз "Зиёнет" интернет тармоғига уланганлиги, адабиётлар ва кўргазмали қуроллар, электрон дарсликлардан унумли фойдаланилаётганлиги, дарсларга ноанъанавий усуллар кенг жорий этилаётганлиги туфайли ўқувчи ёшларнинг машғулотларга қизиқиши ортмоқда. Айнан шу сабаб ўтказилган фан олимпиадаларида туман (вилоят) босқичларида 22 нафар ўқувчиларимиз муваффақиятли қатнашди. Она-тили ва адабиёти фанидан М. Эсоналиева, биология фанидан А. Арифжоновлар 1-ўринни эгалладилар. Кимё фанидан М. Асқаров, биологиядан М. Хайитова, рус тилидан М. Авазбекова, география фанидан О. Раҳмонова, инглиз тилидан М. Шавкатбекова, тарих фанидан А. Орифжонов сингари билимли ўқувчиларимиз ҳам фан олимпиадаларида юқори натижаларни қўлга киритдилар. Бу Равшанбек Мамадиев, Зуҳра Содиқова, Барно Мавлонова, Нурилло Хўжамов сингари тажрибали устозларимизнинг ўқувчилар билан доимий шуғулланиб, уларга пухта билим беришларининг ижобий натижасидир.

Шунингдек, ўқувчиларимиз "Сиз қонунни биласизми?" кўрик - танловида вилоятда 2-ўринни, "Йил китобхони" кўрик-танловида Сурайё Қазақова республикада фахрли ўринни эгаллади. Санобар Содиқова эса Зулфия номидаги Давлат мукофотининг вилоят босқичида 2-ўрин соҳиби бўлди.

Коллежимизда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун ҳам етарлича шароитлар яратилган. 10 та спорт тўгараклари ўқувчилар ихтиёрида.Улар турли мусобақаларда иштирок этиб, қатор совринларни қўлга киритишмоқда. Дилобар Жўраева спортнинг волейбол тури бўйича вилоят терма жамоаси таркибида республика чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Дониёрбек Эгамов эса Турон яккакураши бўйича 1995-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионатида ғолиб чиқди.

Бундан ташқари, таълим даргоҳимизда ўқувчи ёшларда интилувчанлик, қадриятларга ҳурмат, илғор кўникма ва малакаларни шакллантириш борасида ҳам ибратли ишлар олиб борилмоқда. Чунки бугунги ёшларнинг интеллектуал қобилияти юқори, янгиликни ўзлаштиришга, ўрганишга истаги баланд.

Эртанги кунимиз эгаларининг вазифаси фақат билимларни ўзлаштирибгина қолмай, бирон-бир касб-ҳунарни эгаллаган мутахассис бўлиб етишишдир. Ўқув даргоҳимизда таҳсил олаётган талабаларнинг ҳаммасида ҳам олий ўқув юртига кириш имконияти йўқ. Уларга коллежда ўрганган касб-ҳунари албатта, асқотади. Битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиёти ва уч томонлама шартномалар коллеж маъмурияти, иш берувчи ташкилот ва ота-оналар билан ҳамкорликда тузилган. Ҳар беш нафар ўқувчига бир нафардан ўқитувчилар бириктириб қўйилган. Энг муҳими, битирувчиларимиз ишсиз қолмайди. Чунки улар билим олиш билан бирга, касбий кўникмаларни амалиётда қўллаб, ўз йўналиши бўйича малакали мутахассис бўлиб етишмоқдалар.

Дилоромхон ДАДАХОНОВА,

коллеж директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди