Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№7, 14.02.2013

БУНДА ЁШЛАР ТОПАДИ КАМОЛ

Замон билан тенг қадам ташлаётган бугунги ёшларимизнинг таълим олишга, касб ўрганишга бўлган қизиқиши кучли.

Улар ўзлари танлаган мутахассисликнинг малакали кадрлари бўлиб етишишлар учун бор имкониятларни яратиб қўйганмиз. Ахборот - ресурс марказида коллежнинг веб-сайти яратилган. "Зиёнет" саҳифаларида берилиши режалаштирилган материаллар фан кафедралари томонидан тайёрланиб, коллеж сайтини бойитиб бормоқда. Коллежимизда жами 15 та махсус, 23 та умумтаълим фани бўйича тўгараклар мавжуд. 10 та спорт тўгаракларида ўқувчилар спорт билан мунтазам шуғулланадилар.

Бундан ташқари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб турилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мавзусидаги учрашувлар, А.Навоий ҳамда З.М.Бобурнинг таваллуди муносабати билан қизиқарли адабий кечалар, "Заковат" интеллектуал ўйини, "Энг яхши китобхон" сингари кўрик-танловларнинг доимий ўтказилиб турилиши ёшларни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялашга, уларнинг онги ва дунёқарашини юксалтиришга қаратилмоқда. Коллежимизда тез-тез машҳур кишилар, ёзувчи ва шоирлар билан ҳам учрашувлар ўтказилиб турилади.

Таълим масканида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жамоа-миз ҳар йили баҳор, янгиланиш фасли бўлмиш Наврўзи оламни ўзгача қувонч билан кутиб олади. Коллеж атрофи ва йўлак бўйлаб турфа хил гуллар экилиб, гулзорга айлантирилади. 1520 туп манзарали, 760 туп турли хилдаги мевали дарахтлар ҳудудимизга ўзгача чирой бахш этади. Бундан ташқари, меҳнатга кўникма ҳосил қилиш учун коллежга ажратилган ер майдонидан ҳам унумли фойдаланамиз.

Президентимиз Ислом Каримов "Комил инсон деганда, биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз," деб таъкидлаганлари бежиз эмас. Зеро, замонавий, муҳташам коллежларимизда ёшлар пухта билим ва тарбия олиб, камолга етмоқдалар.

Хуршидбек ВОҲИДОВ,

Коллежнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди