№7, 14.02.2013 БУ ШУНДАЙ МАСКАНКИ...
Коллежимизда ўқиб, ўрганаман, чуқур билим оламан, деган ёшлар учун барча шароитлар яратилган.Ўқув ва лаборатория хоналари, етарлича дарсликлар, илмий ва амалий китоб фондига эга ахборот кутубхона марказидан юртимиз тарихига оид қўлланмаларни топиб ўқишимиз, интернет тармоғига уланиб, дунёда юз бераётган ходисалардан, илм-фаннинг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлиш имкониятига эгамиз.
Таълим сифатининг юқорилиги, яратилган шароит ва қулайликлар боис, коллежимизга бошқа туманлардан ҳам йигит-қизлар келиб ўқишади. Ўқув даргоҳимизда таълим-тарбия, билим олиш бирга даволаш-профилактика муассасаларида олган назарий билимларимиз асосида амалий ишларни ҳам бажарамиз. Бунинг учун биз ўқувчиларга малакали тиббиёт ходимлари касб сирларини ўргатадилар. Амалий кўникмалар бизга катта ёрдам беради.
Бундан ташқари, "Ораста қизлар" клуби аъзолари томонидан турли хил тадбирлар, учрашув ва кечалар ўтказиб турилади. "Кийиниш маданияти", "Қизлар одоби," "Турмушга тайёрмисан, қизгина", "Оила муқаддас" сингари давра суҳбатлари ҳам биз ёшларга катта сабоқ дарсини ўтайди.
Ўқиш давомида тўгаракларга қатнашиб, ўрганган ҳунаримиз бизга ҳали кўп асқотади.
Коллежимизда билим ва тафаккуримизни шакллантирадиган таълим, тарбияга катта эътибор берилаётган экан, биз ёшлар ҳам пухта билим олиб, жамиятимизга фойда келтирадиган инсонлар бўлиб етишишга ҳаракат қиламиз.
Хувайдо ШЕРАЛИЕВА,
"Ораста қизлар" клуби аъзоси.
|