Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№7, 14.02.2013

БОБУРНИНГ ШАХСИЙ ТАБИБИ

Ҳар бир инсон ўз ҳаётида ўзлигини англашга, аждодлари ҳақида кўпроқ билишга интилади.

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси, бой ижодий мероси ҳақида кўп ўқиганмиз. Бобурнинг шахсий табиби Юсуфий, унинг қандай инсон эканлиги ҳақида маълумотлар кўпчиликни қизиқтириши табиий.

З.М.Бобурнинг шахсий табиби бўлиб, узоқ йил фаолият олиб борган Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф ат-Табиб ал-Харевий ХV аср охирида Хуросоннинг Хаф шаҳрида туғилган. Унинг отаси Муҳаммад ибн Юсуф ўз даврининг етук олими ва табиби бўлган. Шу боис Юсуфий табобат сирларини отасидан ўрганган.

Бобурмирзо Афғонистонда турган пайтда бошқа машҳур кишилар қатори Юсуфий билан ҳам учрашиб, унинг иқтидори, ақл-заковати, хуш фазилати ва инсоний фазилатларига қойил қолади.

Ўз даврида Хиротдаги адабий муҳити таъсири уни шоир сифатида шакллантирди. У ўз шеърий асарларини Юсуфий тахаллуси билан имзолаган. Табиб сифатида замондошлари унга қуйидагича таъриф беришади: "Хушхулқ, жаҳонгашта, суҳбат қурган киши анинг ақлу-заковати, муомала маданияти юқори эканига амин бўлур эди".

Бу ҳақда бобомиз Бобурнинг "Бобурнома" асарида "Мавлоно Юсуф табибким, томур кўрмоқ, ташхис қилмоқ анинг иши эрди" деб маълумот бериб кетган.

Табиб Юсуфий ота юрти Хиротнинг нотинчлиги сабаб, Бобурнинг таклифига кўра Ҳиндистонга кетади. Хиротдаги даврида тиббиётга оид 14 та назмий ва насрий, этикага оид 2 та асар ёзган. Бу асарлар дунёнинг турли кутубхоналарида сақланмоқда. 1509-1520 йилларда рубоий жанри воситасида ёзган "Касалликлар давоси" асари машҳур бўлган. Юсуфийнинг табобатга оид ва адабий-бадиий асарлари кутубхоналарда ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Улар тизимлаштирилиб, тадқиқ қилинса, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Юқорида Юсуфийнинг бир-икки асарини зикр қилдик, холос.

Биз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг юксак инсоний фазилатларини нафақат адабиётга қўшган ҳиссасидан, балки, унинг ёнида узоқ йиллар бирга яшаб ўтган инсонларнинг қандай зотлар эканлигидан ҳам билиб олсак бўлади.

Дилором НУРМАТОВА,

Андижон индустриал-педагогика коллежи

ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди