№8, 21.02.2013 ШОИР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНДИ
14 февраль куни Андижон шаҳридаги Бобур ҳиёбонида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 530 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда пойтахтдан келган меҳмонлар, шунингдек, бобуршунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар, талабалар иштирок этдилар.
Йиғилганлар Бобур хайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими масъул котиби Х. Қўчқорова сўзга чиқиб, улуғ шоир ижоди ҳақида қисқача гапириб, барчани муборакбод этди.
Тантанада Ўзбекистон Халқ шоирлари Маҳмуд Тоир, Иқбол Мирзо, адабиётшунос олим Ҳамидулло Болтабоев шоҳ ва шоирнинг улкан адабий мероси ҳақида гапирдилар. "Бобур издошлари" адабий тўгараги аъзолари Бобур ғазалларидан ёд ўқидилар.
Тадбирнинг иккинчи қисми Боғи Бобурдаги "Бобур ва жаҳон маданияти" музейида давом этди. Бобур халқаро жамоат фонди томонидан шоир ҳаёти ва ижодини ўрганиш, тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.
У. АБДУСАЛОМОВ.
|