№8, 21.02.2013 ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР
ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР
Дилноза Дилижонова 1997 йили Шаҳрихон туманида туғилган. У АДУ қошидаги 2-сон академик лицей 1-босқич ўқувчиси. У болалигидан шеъриятга қизиқади. Унинг ижодида бутунлик, ғоявий теранлик, фикрий уйғунлик ўз аксини топади. Дилнозанинг шеърлари, бадиҳалари туман, вилоят ва республика газеталарида чоп этилган.
2010 йили "Куч билим ва тафаккурда" кўрик-танловида ҳамда 2011 йили она тили ва адабиёт фани бўйича "Билимлар синови" танловининг туман босқичида 1-ўринни, вилоятда 2-ўринни эгаллаган. Шу йили "Миллий қадриятларни эъзозлаш бизнинг бурчимиз" ҳамда "Алпомиш" достонининг лисоний хусусиятлари" мавзуларида маърузалар тайёрлади. 2012 йили фан олимпиадасида она тили ва адабиёти фанидан туманда ва вилоятда 1-ўринни эгаллади. У аъло ўқиши, намунали хулқи учун мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.
Дилнозада ташкилотчилик қобилия-ти бор. У "Камолот" ЁИҲ бошланғич ташкилотининг "Таълим" йўналиши етакчиси. Шунингдек, тумандаги 59 - умумтаълим мактаби қошида "Назм гулшани" номли адабий тўгарак ташкил этиб, 20 нафар тўгарак аъзолари билан маданий-маърифий суҳбатлар, адабиёт фани ҳамда ўзи яратган маърузалар асосида интерфаол усулда тўгарак машғулотларини ўткизади.
Иқтидорли ўқувчи қиз ўқиш билан бирга замонавий ахборот технологиялари сирларини ҳам қунт билан эгалламоқда. Билимдон ва интилувчан Дилнозага орзулари сари оқ йўл тилаймиз.
|