Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№8, 21.02.2013

ҲАР СОҲАДА ИЛҒОР МАЪМУРА

Маъмура Юнусова - 1998 йили Улуғнор туманида туғилган. Тумандаги 5-умумтаълим мактабининг 8-синфида таҳсил олади. У билимга чанқоқлиги, интизом ва хулқ-атвори, фикр доирасининг кенглиги билан тенгдошларидан ажралиб туради. Маъмура 4 йилдан буён математика фанидан ўтказилган "Билимлар беллашуви"нинг вилоят босқичида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. У бошланғич синф ўқувчилари яъни ёш математиклар учун "қизиқарли масалалар" тўпламини яратди.

Шу билан бирга рус ва инглиз тилини устозлари ёрдамида пухта ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, ўзбек халқ мақолларини инглиз ва рус тилларига қилган таржимаси унинг юксак иқтидоридан далолат беради.

Маъмура нафақат аълочи ўқувчи, балки жамоат ишларида ҳамда туманда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам фаоллиги билан барчага ўрнак. Мактабда "Ораста қизлар" тўгарагининг етакчиси. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Ораста қизлар" танловидаги фаол иштироки, билимдонлиги билан республика босқичида гуруҳ сардори сифатида қатнашишга йўлланма олди.

Изланувчан, интилувчан бўлган ўқувчи қизнинг мақолалари туман, вилоят ва республика газеталарида чоп этилган.

Маъмура нафақат таълим, балки санъат соҳасида ҳам иқтидорини намойиш этиб келяпти. У ўзининг чиройли рақслари билан мактабда ўтказиладиган байрам тадбирларида мунтазам иштирок этади. Туманда ўтказилган "Гулғунчалар" кўрик - танлови ғолиби.

Зукко ва тиришқоқ ўқувчи қиз Маъмура Юнусованинг ўқишларига ҳамда изланиб олиб бораётган ишларига омад тилаймиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди