Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№8, 21.02.2013

ТАЛАБА ТАДҚИҚОТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ

Мамлакатимиз иқтисодий фаолиятини тартибга солиш ва коррупцияга қарши кураш жараёнида мазкур тузилманинг ўрни ва роли хусусида

Маълумки, мамлакатимиз раҳбарининг 2002 йил 21 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонига асосан республикамиз давлат бюджетининг ижроси, давлат активлари ва пассивларининг ҳолати ҳамда ҳаракати, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан операциялар амалга оширилиши, олтин-валюта заҳираларини бошқариш, хорижий капитални республика иқтисодиётига жалб этиш ва ундан самарали фойдаланиш, давлатнинг ташқи қарзи ва уни вақтида қайтарилиши сингари жараёнларни доимий равишда мониторинг ва назорат қилиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ташкил этилган.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг, умуман, салоҳиятининг юксалишида Ҳисоб палатасининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Палата ўз фаолиятида жамият ҳаётидаги қуйидаги жараёнларнинг боришини ташкил этади, назорат ва таҳлил қилиб боради.

Яъни, давлат бюджети лойиҳасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларини шакллантириш жараёнини чуқур ва пухта ўрганиш, уларни амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, ва иқтисодиётни эркинлаштириш борасида ўтказилаётган давлат сиёсатининг устивор йўналишларига, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида қабул қилинган мақсадли комплекс дастурларга тўла-тўкис мос келишини баҳолаб бориш, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича давлат бюджетининг даромад қисми шакллантирилиши ва ижросини чуқур таҳлил этиш, бюджет даромадларининг асосий йўналишлари бўйича прогноз кўрсаткичларининг реаллиги ва ўз муддатларида бажарилишига баҳо бериш, бунда ёқилғи-энергетика комплекси, қазиб чиқариш саноати, савдо ва истеъмол моллари ишлаб чиқариш, иқтисодиётимизнинг даромад ҳосил қилувчи бошқа тармоқ ва соҳаларидаги мавжуд заҳира ва имкониятларни аниқлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, агросаноат комплексидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати мониторингини олиб бориш, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришга ажратилган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланишни назорат қилади, маҳаллий бюджетлар шакллантирилиши ва бюджет сарфини амалга оширилишини, уларнинг мувофиқлигини (балансланиш) мунтазам таҳлил этади ва назорат қилади. Бундан ташқари, маҳаллий бошқарув ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, маҳаллий ва республика даражасида давлат бюджети ижроси ва давлат маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат олиб боради. Бюджет маблағларидан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланишни, улардан фойдаланишда қонунбузарликлар ва суистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилайди.

Бюджетдан ташқари жамғармалар - республика Пенсия жамғармаси, Йўл жамғармаси, Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш маркази, Қишлоқ хўжалигини аванслаш жамғармасининг давлат бюджети таркибида йиғиладиган маблағлари тўлиқ тушиши, улардан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланиш устидан назорат олиб бориш ҳам Ҳисоб палатаси зиммасидаги вазифалардан бири ҳисобланади.

Ҳисоб палатаси ўтказилаётган пул-кредит сиёсати, миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, банкдан ташқари пул айланишини қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларни чуқур таҳлил қилиш ва баҳолаш, республика ташқи савдо оборотининг аҳволини чуқур таҳлил қилиш, республика тўлов балансини шакллантириш ва ундан фойдаланиш, экспорт ва импорт прогнози бажарилишини таъминлаш, экспорт тушумлари ва хорижий валютани сотиш ишларининг белгиланган тартиблар асосида бажарилишини мониторинг қилиш, ички бозорда валютага бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, айрибошлаш курси динамикаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, миллий валютани эркин алмаштирилиши устидан назоратни олиб бориш сингари кенг кўламли ишларни олиб боради.

Мухтасар қилиб айтганда, Ҳисоб палатаси томонидан бевосита олиб бориладиган ва назорат қилинадиган юқорида таъкидланган ишларнинг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигининг фаолиятлари ҳам муҳим рол ўйнайди. Айнан уларнинг, қолаверса, бир қатор вазирликлар ва идораларнинг амалдаги қонунлар, фармон, қарор ва тартиблар ҳамда меъёрий ҳужжатлар асосидаги фаолияти самараси ўлароқ мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Нилуфар

УМАРОВА,

Тошкент Давлат юридик институти

2-босқич магистри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди