Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№8, 21.02.2013

ИФТИХОР

ВАТАНГА МУҲАББАТ

Инсонда ажойиб бир туйғу бор. Бу - Ватанга муҳаббат туйғуси. Бу туйғу ўз юртини, Ватанини севувчи кишиларнинг юрагида жо бўлган.

Инсоннинг қалбида шундай туйғу бўлмас экан, унинг на уйида, на ишида ҳаловат бўлади. Чунки ҳар қандай инсон кичик Ватани - оиласини севиши, ишга кетаётганида эса хаёлидан "Ватаним учун бирор нафим тегармикин" деган фикрни ўтказиши керак.

Ватан ҳақида фикр юритар эканмиз, унинг қадр-қиммати беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ватаннинг қадр-қиммати, унинг улуғлиги ҳақида жуда кўп мисоллар келтиришимиз мумкин. Маълумки, дунё миқиёсидаги спорт мусобақаларида иштирокчилар шоҳсупага чиқаётганларида ўз юрти байроғини баланд кўтаради ёки юрт мадҳияси янграйди. Бу - уларнинг ўз ватанига бўлган меҳри-муҳаббати рамзидир.

Бугун Ўзбекистон мустақил юрт сифатида жаҳон ҳамжамияти орасида ҳурмат-эътибор топмоқда. Биз энди ўз Ватанимиз билан доимо фахрлана оламиз. Ўз миллий байроғимиз, мадҳиямиз бор. Ҳудудларимизни туну кун қўриқлаётган посбонларимиз бор.

Шоир борки, шеърларида ўз ватанини куйлайди, уларни чиройли ташбеҳлар билан безайди. Бу шеърларини китобининг илк саҳифасига жойлаштиради. Бу ҳам бўлса унинг Ватанига бўлган чексиз муҳаббатидир.

Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўз халқини душман балосидан қутқариб, ўзини ўлимга рўбарў қилган Широқ, Ватани учун жангу жадалларда юриб толмаган Жалолиддин Мангуберди, Андижонини соғиниб яшаган шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк инсонларда муқаддас она Ватанга бўлган чексиз меҳр-муҳаббати мужассам.

Онадек бебаҳо Ватанимизни ҳамиша асраб-авайлайлик. Унинг ҳар бир қаричини, тупроғини кўзимизга тўтиё қилайлик. У учун юрагимиз тўридан жой ажратайлик. Зеро, Президентимиз Ислом Каримовнинг: "Барчамизга маълумки, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини чуқурроқ билгани сари юрагида ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, улғая боради. Бу илдиз қанча теран бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар юксак бўлади. Албатта, жаҳон кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимиз якка-ю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин бизга аталган. Мана шу улуғ туйғу ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимиз мазмунига айланишини истардим", деган фикрлари ҳар биримизнинг қалбимиздан мустаҳкам жой олсин.

Аъзамжон ШЕРБОЕВ,

Андижон шаҳар 1-сон Давлат

нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди